Қайднома

Қидирув

Дарвозабондан “феномен” натижа

Дарвозабондан “феномен” натижа

  11.11.2020 01:30
  0
  302
Дарвозабондан “феномен” натижа

«Ден Хааг» дарвозабони Люк Купманс сўнгги дақиқада бурчак тўпи тепилиши арафасида рақиб жамоа жарима майдони томон югурди. Зеро, унинг жамоаси Нидерландия кубоги доирасида «Спарта»га 0:1 ҳисобида ютқазаётганди. Хуллас, кипер ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир паллада бежиз «сайр»га чиқмаган экан. У тўп учун ҳаво курашида устун келиб, боши билан яхшигина зарба йўллади. Шундан кейин тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга «илинди».

Сўз

 

- Очиғи, бироз шошилиб қолдим ва рақибнинг жарима майдонига бориш-бормасликда иккиландим. Шу лаҳзада мураббий мени олдинга ундади. Кейин кўзни юмгунча сакрадим, тўпнинг ўзи бошимга идеал даражада мос тушди. Бутун фаолиятим давомида бирор расмий ўйинда гол урган эмасдим. Люк Купманс («Ден Хааг» дарвозабони).

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса, Люк Купманс катта жасорат кўрсатгани йўқ, лекин бош қаҳрамон бўлди, барибир. Шунчаки, «Спарта» футболчиларидан бири дарвоза тўсинини нишонга олди, «Ден Хааг» вакиллари эса барча уринишларни самарали якунлашди.

Умуман, учрашувдаги гол Купманс учун катта воқелик саналади. Ахир жамоани кубокнинг кейинги раундига айнан у етаклади-да. Айтганча, Купманс голи баҳона Нидерландияда «Ден Хааг»нинг яна бир кипери Мартин Хансенни ҳам эслашди. Зеро, у 2015 йили айнан учрашувнинг охирги дақиқасида гол урганди. Яна ПСВ дарвозасига, боз устига, товони билан! Купманснинг ўзи ҳам ўша голни эслади, албатта: «Ҳа, ҳаммаси хотирамда турибди, ўша вақт Хансеннинг ўринбосари эдим ва голни захира ўриндиғида томоша қилгандим. Ўйлайманки, мен урган гол Хансенникини қайта кўриш учун муҳим асос ҳам».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz