Англия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган 2-ўйинда «Саутгемптон» ўз майдонида «Ньюкасл»ни 2:0 ҳисобида енгди ва онлайн-турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. 135 йиллик тарихида илк марта! «Авлиёлар»нинг «Твиттер»даги саҳифаси ушбу тарихий воқеликка ажойиб ҳазил билан чиқди: Stop the count («Ҳисоблашни тўхтатинг!»)
«Сент-Мэри» аренасида ўтказилган ўйин тафсилотларига тўхталсак, 7-дақиқадаёқ ҳисоб очилди: «Саутгемптон»нинг 24 ёшли ҳужумчиси Че Адамс тажрибали вингер Тео Уолкотт узатмасидан сўнг тўпга бир тегиниш билан «қарғалар» кипери Карл Дарлоуни ожиз қолдирди. «Авлиёлар»нинг иккинчи голлари шотландиялик Стюарт Армстронг ҳисобига ёзилди. 28 ёшли ярим ҳимоячи «Ньюкасл» мудофаа чизиғидаги хатодан унумли фойдаланиб, якуний натижани ўрнатди - 2:0. Шу билан «Саутгемптон» ўз очколари сонини 16тага етказиб, маълум муддатга АПЛ турнир жадвали пешқадамига айланди.
Фактлар
***Ральф Хазенхюттль бошқарувидаги «Саутгемптон» бундан 12 ой муқаддам «Лестер» томонидан аёвсиз «калтакланган» эди. Аниқроқ айтсак, «авлиёлар» ўтган йилнинг октябрида «тулкилар»га 0:9 (!) ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги истиқболларини катта хавф остида қолдиргандилар. Лекин улар курашишни давом эттиришди ва финишга 11-ўринда етиб келишди.
***«Ньюкасл» Саутгемптон сафарига қадар жорий мавсум АПЛ доирасида меҳмонда бирор марта мағлубиятга учрамаганди. Қолаверса, «қарғалар» аввалги турда пешқадам бўлиб турган «Эвертон»ни мағлубиятга йўлиқтиришганди.
***АПЛнинг кетма-кет 2та мағлубият билан бошлаган «Саутгемптон» охирги 6та турда 5та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди - 16 очко. Бу оралиқда чемпионатнинг бирор иштирокчиси 16 очко олган эмас.
«Саутгемптон» АПЛ-2020|2021да
1-тур: «Кристал Пэлас» - «Саутгемптон» -1:0
2-тур: «Саутгемптон» - «Тоттенхэм» - 2:5
3-тур: «Бернли» - «Саутгемптон» - 0:1
4-тур: «Саутгемптон» - «Вест Бромвич» - 2:0
5-тур: «Челси» - «Саутгемптон» - 3:3
6-тур: «Саутгемптон» - «Эвертон» - 2:0
7-тур: «Астон Вилла» - «Саутгемптон» - 3:4
8-тур: «Саутгемптон» - «Ньюкасл» - 2:0
О.АТАБОЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20