Қайднома

Қидирув

Термамиз Дубайдаги дастлабки машғулотини ўтказди. Шукуровда жароҳат бор...

Термамиз Дубайдаги дастлабки машғулотини ўтказди. Шукуровда жароҳат бор...

  11.11.2020 00:01
  0
  251
Термамиз Дубайдаги дастлабки машғулотини ўтказди. Шукуровда жароҳат бор...

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун кеча Дубай шаҳрига етиб борди. МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аэропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида бўлиб турди.
Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз бугунги машғулотларни “Iranian Club” спорт комплекси майдонида ўтказди.

МТЖга чақирув олган Отабек Шукуров “Шаржа” жамоасининг маҳаллий чемпионатдаги “Ал Жазира”га қарши ўйинида олган жароҳати сабаб мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни “Шаржа" стадионида Сурия вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан 20.00 да старт олади.

 

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz