Қайднома

Қидирув

«Спортинг» футболчиси тасодифан отиб қўйилди

«Спортинг» футболчиси тасодифан отиб қўйилди

  11.11.2020 17:49
  0
  212
«Спортинг» футболчиси тасодифан отиб қўйилди

 

«Спортинг» ёшлар жамоаси футболчиси Бруну Тавареш ўққа тутилди ва яраланди, дея хабар беради Sport.es портали.

Хабарга кўра, 18 ёшли футболчи машинада дўстлари билан бирга бўлган. Шунда улардан бири ҳазил тариқасида ўқланган қуролни кўрсатган ва ундан тасодифан ўқ чиқиб, Таварешнинг кўкрагига тегган. Футболчи дарҳол касалхонга ётқизилиб, операция қилинган. Унинг ҳаётига ўлим хавф солмаяпти. 

Қайд этилишича, полиция текширув бошлаган ва воқеа тўғрисида фактлар йиғмоқда.

Таварешнинг «Спортинг» билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. У ҳозирча асосий жамоа таркибида дебют қилмаган.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz