Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022 саралаши(Осиё) ва ОФК кубоги уйинлари санаси тасдиқланди...

ЖЧ-2022 саралаши(Осиё) ва ОФК кубоги уйинлари санаси тасдиқланди...

  12.11.2020 07:17
  0
  951
ЖЧ-2022 саралаши(Осиё) ва ОФК кубоги уйинлари санаси тасдиқланди...

Кеча Осиё Футбол Конфедерацияси мусобақаларни ўтказиш қўмитаси йиғилишида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Жумладан:

1.      Пандемия туфайли 2021 йилга кўчирилган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 3-20 март кунлари ўтказилади. Мусобақага аввал режалаштирилганидек Ўзбекистон мезбонлик қилади ва ўйинлар Тошкент ҳамда Наманган шаҳарларида бўлиб ўтади.

2.      Пандемия туфайли 2021 йилга кўчирилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 25 март - 11 апрель кунлари ўтказилади. Мусобақага аввал режалаштирилганидек Баҳрайн мезбонлик қилади ва ўйинлар пойтахт Манама шаҳарида бўлиб ўтади.

3.      Осиё Чемпионлар Лигасининг 2021 йилги мавсуми масаласида қўмита якуний қарорга кела олмади. Пандемия сабабли ўйинларни кечроқ бошлаш ва марказлашган тизимда ўтказиш таклиф қилинди:

  Мусобақада Ўзбекистондан иккита жамоа иштирок этади (1+1)

 Ўзбекистон чемпиони тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олади.

 Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Осиё чемпионлар лигасидаги ўз иштирокини плей-офф босқичидан бошлайди.

4.      ОФК Кубогининг 2021 йилги мавсуми 6 апрель куни бошланади ва 26 ноябргача давом этади. Гуруҳ босқич ўйинлари марказлашган тизимда битта мамлакатда бўлиб ўтади

Мусобақада Ўзбекистондан битта жамоа (учинчи жамоамиз) иштирок этади.

Ўзбекистоннинг учинчи жамоаси тўғридан-тўғри Марказий Осиё минтақаси гуруҳ босқичига йўл олади. Гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган усулда битта мамлакатда ўтказилади ва битта даврадан иборат бўлади. Ўйинлар 14-20 май кунлари бўлиб ўтади. Агар Ўзбекистон қизиқиш билдирса, гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилиши ҳам мумкин.

5.      2022-йилги Жаҳон Чемпионати саралаш ўйинларининг қолдирилган учрашувлари қуйидаги тақвимга кўра ўтказилади:

7-тур ўйинлари: 25 март 2021 (Ўзбекистон дам олади)

8-тур ўйинлари: 30 март 2021 (Яман – Ўзбекистон)

9-тур ўйинлари: 7 июнь 2021 (Ўзбекистон – Сингапур)

10-тур ўйинлари: 15 июнь 2021 (Саудия Арабистони – Ўзбекистон)

6.      2022-йилги Жаҳон Чемпионати саралаш ўйинлари финал босқичи қуйидаги тақвимга кўра ўтказилади ва унда 12 жамоа икки гуруҳда куч синашишади. Гуруҳлардаги дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади, учинчи ўринларни эгаллаган жамоалар эса аввал ОФК плей-офф босқичида куч синашишади, кейин эса ғолиб жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Қитъалараро плей-офф босқичида иштирок этади.

1-тур ўйинлари: 2 сентябрь 2021

2-тур ўйинлари: 7 сентябрь 2021

3-тур ўйинлари: 7 октябрь 2021

4-тур ўйинлари: 12 октябрь 2021

5-тур ўйинлари: 11 ноябрь 2021

6-тур ўйинлари: 16 ноябрь 2021

7-тур ўйинлари: 27 январь 2022

8-тур ўйинлари: 1 февраль 2022

9-тур ўйинлари: 24 март 2021

10-тур ўйинлари: 29 март 2022

ОФК плей-офф босқичи ва Қитъалараро плей-офф босқичи ўйинлари учун ажратилган кунлар: 30 май – 14 июнь 2022


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz