Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон кубогига 14-ноябрь куни қуръа ташланади

Ўзбекистон кубогига 14-ноябрь куни қуръа ташланади

  12.11.2020 14:39
  0
  262
Ўзбекистон кубогига 14-ноябрь куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 3 декабрь куни Coca Cola Суперлиганинг сўнгги — 26-тур учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Шундан кейингина Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақаси старт олади. 

Пандемия туфайли, шунингдек, миллий терма жамоанинг ўртоқлик учрашувлари учун шароит яратилишидан келиб чиқиб, кубок формати аввалдан режалаштирилгани каби гуруҳ босқичи кўринишида эмас, балки бир ўйиндан иборат, мағлуб жамоа мусобақани тарк этадиган кўринишида ўтишига келишиб олинди. Бу эса кубок беллашувларига қайтадан қуръа ташлашни тақазо этади. 

Шу ҳафтанинг шанба кунида, яъни, 14 ноябрь санасида ЎзПФЛ бош директори в.б. Диёр Имомхўжаев “Спорт” телеканалида меҳмон бўлади. Режага кўра, жонли эфирда ташкилот вакили барча футбол мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни телефон қўнғироғи кўринишида, шунингдек, смс ёки таклиф этилган мессенжерлар орқали бериш имкониятига эга бўлади. 

“Спорт” ҳамда ЎзПФЛ Ўзбекистон Coca Cola кубогига мазкур дастурдан сўнг қуръа ташлашга келишиб олди. У ҳам жонли эфирда кўрсатилади. Қуръа ташлаш формати ҳамда учрашувлар саналари ЎзПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади. Айни вақтда ташкилот клублар билан бу борада фикр алмашмоқда. 

Маълумот учун, кубок финалига аввалдан белгилаб қўйилганидек, Наманган шаҳри мезбонлик қилади. Финалда тўп суриш учун Coca Cola Суперлиганинг 14 та, шунингдек, Про лиганинг "Шўртан" ҳамда "Оқтепа" клублари кураш олиб боради.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz