Қайднома

Қидирув

"Уфа" хўжайини: "Газизов Остон Ўрновни харид қилиш учун ўзи пул топди ва..."

"Уфа" хўжайини: "Газизов Остон Ўрновни харид қилиш учун ўзи пул топди ва..."

  13.11.2020 18:00
  0
  165

"Уфа" директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов Остон Ўруновнинг "Спартак"га сотилгани ҳақида гапириб берди.
"Газизовда топқирлик бор. Масалан, ўтган қишда Ўруновни харид қилиш учун бизда пул йўқ эди ва ҳомийларнинг кўп миқдордаги пуллари коронавирусга қарши курашга сарфланган эди. Ўшанда мен Газизовга айтдим: "Мен уни жамоамизга олишни жуда ҳам хоҳлайман, аммо менда пул йўқ. Нима қилиш кераклигини ўйлаб кўрамиз, чунки Ўрунов порлайди". Газизов ўзи пул топди ва Остонни харид қилди.

Битта нарса: биз Ўруновни қимматроққа сотишимиз мумкин эди, аммо Газизов уни керакли деб ҳисоблаган жойга сотди. Сотиб олиш тарихини ҳисобга олсак, менда эътироз билдиришга маънавий ҳуқуқ йўқ эди.

ЦСКА ва "Рубин" Ўруновга қизиқишганми? Клублар Ўрунов билан шартнома имзолашни хоҳлаганликларига ишончим комил эмас, тафсилотларни ошкор қилишдан хурсанд бўламан. Остоннинг ўрнига кимни харид қилганликларини ҳисобга олсак, ушбу клублар аниқ бир турдаги ярим ҳимоячини қидиришган.

Ушбу клублар билан яхшигина савдолашса бўларди, аммо Шамиль Ўруновни ўзи топган, ўзи Россияга олиб келган ва ўзи пул тўлаган. Газизовга нима дейишим мумкин? "Йўқ, энди биз пул ишлаймиз?" Ўйлашимча, мен бундай қила олмасдим", - дейди Мурзагулов.


Манба: sports.ru, championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz