Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Coca Cola кубоги қуръасининг формати аниқ бўлди

Ўзбекистон Coca Cola кубоги қуръасининг формати аниқ бўлди

  13.11.2020 21:00
  0
  174
Ўзбекистон Coca Cola кубоги қуръасининг формати аниқ бўлди

Эртага — 14 ноябрь куни Ўзбекистон Coca Cola кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга олиб чиқилади. Телеканал билан келишувга кўра, соат 17:00 дан бошлаб ЎзПФЛ раҳбари футбол мухлислари томонидан бериладиган саволларга жонли эфирда жавоб қайтаради. Қуръа ташлаш эса савол-жавобдан кейин бўлиб ўтади. 

ЎзПФЛ мағлуб жамоа мусобақа билан хайрлашадиган формат масаласида клублар билан келишиб олганди. Шу тариқа қуръа қандай форматда ўтиши масаласи очиқ қолганди. Яъни, вақт қисқа эканидан келиб чиқиб, шунингдек, клублар йўл чипталари, меҳмонхона масалаларини ҳал қилишлари лозимлиги инобатга олиниб, ЎзПФЛ биринчи вариант сифатида финалгача бўлган эҳтимолий рақибларни биргина қуръа ёрдамида аниқлаш масаласини ўртага ташлади (1-расм).

Қўшимчасига, ҳар бир босқич учун алоҳида қуръа масаласи келтириб ўтилди. ЎзПФЛ сўнгги икки мавсумдан буён мана шу форматда кубок беллашувларини ўтказди ва бу табиийки, турнирга бўлган қизиқишни анча ошди. Бунда чорак финалга йўл олган жамоалар учун алоҳида, шунингдек, ярим финалга йўл олган клублар учун яна алоҳида қуръа ташлаб берилади (2-расм). 

16 клуб орасидан “Қизилқум”, “Андижон”, “Пахтакор” ва АГМК биринчи вариантни афзал билди. Бирйўла 10 клуб — “Насаф”, “Қўқон-1912”, “Локомотив”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Оқтепа” ва “Шўртан” иккинчи вариантни маъқул кўрди. “Машъал” эса бетараф бўлди.     

Шу тариқа ЎзПФЛ иккинчи вариантни танлаб олди. Режага кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/8 финал босқичи 7-8 декабрь кунлари ўтказилади. ¼ финал учрашувлари 12 декабрда, ½ финал 16 декабрда ва финал учрашуви 20 декабрда бўлиб ўтади. Дастлабки босқичда 8 та учрашув бўлиб ўтиши, уларнинг иложи борича кўпроғини трансляция қилиш имкони бўлишидан келиб чиқиб, учрашувлар икки кунга белгиланди. Бунда географияси нисбатан узоқроқ бўлган жамоалар биринчи бўлиб майдонга тушиши масаласи инобатга олинади, боиси, уларда тикланиш учун камроқ имконият бўлади. Шунингдек, “Спорт” канали билан ўзаро фикр алмашилиб, водий ёки воҳа жамоаларининг иложи борича бир кунда тўп сурмаслиги масаласига ҳам эътибор қаратилиши мумкин.

Жамоаларда келаси учрашувларга тайёрланиш имконияти кўпроқ бўлиши учун, ЎзПФЛ қуръа маросимини ўйинлар якунига етиши билан ташкил қилади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz