Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ Ироққа қарши ўйин олдидан тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон МТЖ Ироққа қарши ўйин олдидан тайёргарликни бошлади

  13.11.2020 21:32
  0
  205
Ўзбекистон МТЖ Ироққа қарши ўйин олдидан тайёргарликни бошлади

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа вакиллари бугундан Ироққа қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади.

Мураббийлар штаби кеча Сурияга қарши ўйинда майдонга тушган футболчиларга енгил юкламалар берди ва улар машғулотларни алоҳида бўлиб ўтказди.

Хитойнинг "Шенянг Урбан" клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугундан Миллий жамоамиз машғулотларида тўлақонли иштирок этди.

Сурия билан ўйинда майдондан четлатилган ҳимоячимиз Ҳожиакбар Алижонов битта учрашувга дисквалификатсия қилинди. Маълумки, ФИФА кунларида ўтказиладиган расмий ўртоқлик ўйинларида олинган қизил карточка кейинги ўйинга таъсир ўтказади. Шу сабабли Алижонов Ироққа қарши баҳсни ўтказиб юборади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz