Қайднома

Қидирув

ЖЧ—2022 (cаралаш): Бразилия ва Уругвайда навбатдаги ғалабалар

ЖЧ—2022 (cаралаш): Бразилия ва Уругвайда навбатдаги ғалабалар

  14.11.2020 08:08
  0
  283
ЖЧ—2022 (cаралаш): Бразилия ва Уругвайда навбатдаги ғалабалар

Жанубий Америка минтақасида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионати саралаш ўйинларининг 3-тур баҳслари 14 ноябрь, шанба куни якунланди.  Бразилия терма жамоаси ўз майдонида Венесуэлани қабул қилди. Роберто Фирмино томонидан 67-дақиқада урилган гол бразилияликларга ғалаба олиб келди.

Уругвай жамоаси сафарда Колумбияга қарши баҳс юритди. Учрашув дебютида Эдинсон Кавани уругвайликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида эса Луис Суарес пенальтини аниқ ижро этган ҳолда жамоасининг иккинчи голини урди. 73-дақиқада Дарвин Нуньес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Яна бир учрашув Чили ва Перу терма жамоалари ўртасида кечди. Артуро Видалнинг дубли чилиликларга уч очко тақдим этди.

3-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

ЖЧ—2022 саралаши

Жанубий Америка

3-тур баҳслари

Бразилия — Венесуэла 1:0

Гол: 1:0 – 67 Фирмино.

Бразилия: Эдерсон, Данило, Маркиньос, Тиаго Сильва, Лоди (Теллес, 90), Эвертон Рибейро, Дуглас Луис (Лукас Пакета, 46), Аллан, Габриэль Жезус (Эвертон, 76), Фирмино, Ришарлисон (Педро, 76).

Венесуэла: Фаринес, Росалес (Гонсалес, 65), Анхель, Осорио, Фелчер (дел Пино Маго, 18), Сотелдо (Отеро, 65), Ринкон, Кассерес, Морено, Мачис (Саварино, 79), Рондон.

Огоҳлантиришлар: Кассерес (20), Дуглас Луис (30), Мачис (76), Ринкон (81).

Колумбия — Уругвай 0:3

Голлар: 0:1 – 5 Кавани, 0:2 – 54, пенальти Суарес, 0:3 – 73 Нуньес.

Колумбия: Оспина, Мина, Мохика, Мурило, Барриос (Диас, 32), Куадрадо, Лерма, Урибе (Кардона, 65), Хамес, Муриэль (Морелос, 60), Сапата.

Уругвай: Кампанья, Хименес, Виня, Касерес, Годин, Торрейра, де ла Крус (Нуньес, 46), Нандес, Бентанкур (Невес, 90), Суарес (Родригес, 70), Кавани (Арамбарри, 78).

Огоҳлантиришлар: Мина (20), Нандес (49), Диас (72), Лерма (74), Кардона (76).

Четлатиш: Мина (90).

Чили — Перу 2:0

Голлар: 1:0 – 20 Видаль, 2:0 – 35 Видаль.

Чили: Браво, Исла (Кастро, 84), Boseжур, Марипан, Диас, Пинарес (Эчеверрия, 70), Пульгар (Баэса, 71), Видаль, Орельяна (Андия, 76), Мора (Санчес, 84), Менесес.

Перу: Галесе, Трауко (Гонсалес, 76), Адвинкула, Абрам, Араухо, Тапия (Поло, 77), Акино (Куэва, 39), Флорес (Лопес, 60), Йотунь, Каррильо, Руидиас (Лападула, 60).

Огоҳлантиришлар: Boseжур (41), Тапия (58), Гонсалес (79), Эчеверрия (87).


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz