Қайднома

Қидирув

Санчо: “Ўйинимдаги пасайиш миш-мишлар билан боғлиқ эмас”

Санчо: “Ўйинимдаги пасайиш миш-мишлар билан боғлиқ эмас”

  14.11.2020 12:09
  0
  232
Санчо: “Ўйинимдаги пасайиш миш-мишлар билан боғлиқ эмас”

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо унинг ўйинидаги пасайиш Англиянинг "Манчестер Юнайтед" га ўтиш ҳақидаги миш-мишлар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. «Ўйлайманки, ёзги миш-мишлар менинг айни дамдаги спорт формамга қандайдир салбий таъсир кўрсатмади. Албатта, ҳар бир футболчининг фаолиятида бироз пасайиш кузатилади ва мен буни ҳозир бошдан кечирмоқдаман. Олдинги формамга қайтмоқдаман ва менга ишонадиган мураббийлар борлигидан хурсандман. Мен шунчаки ўзимдан кўп нарса кутаман. Мен ўйнаганимда доим паслар беришга, голлар уришга ва шу тариқа жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Тўғри бир неча учрашувдан бери  гол урмадим ёки голга ассистентлик қилмадим, аммо имконият борлигини билардим ", - деди Санчо Gоаl.cом сайтига берган интервюсида. Маълумот учун, жорий мавсум Германия чемпионатида Санчо "Боруссия" таркибида олтита ўйин ўтказди.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz