Қайднома

Қидирув

Дешам: "Погба энг яхши спорт формасида эмас"

Дешам: "Погба энг яхши спорт формасида эмас"

  14.11.2020 14:41
  0
  195
Дешам:

Франсия терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам Финландия терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида Пол Погбанинг ўйини (0: 2) борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта Погба ҳозир ўзининг энг яхши формасида эмас. Мен буни Финландия терма жамоаси билан ўтадиган ўйиндан олдин ҳам билганман. Ушбу ўйин ундаги қандайдир ритмни тиклаши керак эди. У ҳозирги ҳолатида фақат бир соат ўйнай оларди холос.

Кўриниб турибдики, энди Погба қийин даврни бошдан кечирмоқда, шунинг учун ижобий муносабат ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Клубда ёмон даврни бошдан кечираётган барча футболчилар сингари, Погба ҳам ташқаридан психологик босимга дучор бўлмоқда. Мен уни жуда яхши биламан ва бундай бўлиши мумкинлигини тушундим. Погба юқори даражадаги ўйин ва кучли характерга эга, бу унга барча танқидчиларга жавоб беришга имкон беради.

Кейинги ўйинга қадар мен унинг иштироки тўғрисида ўйлаб кўраман ва бошқа футболчиларнинг спорт формаси билан таққослаб қарор қабул қиламан"


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz