Қайднома

Қидирув

Луиш Фигу - Месси ҳақида: “Унда кетиш учун сабаблар бор эди”

Луиш Фигу - Месси ҳақида: “Унда кетиш учун сабаблар бор эди”

  14.11.2020 19:22
  0
  218
Луиш Фигу - Месси ҳақида: “Унда кетиш учун сабаблар бор эди”

"Барселона" ва "Реал" нинг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу ўтган ёзда Каталония клубини тарк этмоқчи бўлган ҳужумчи Лионел Месси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

«Мен Месси ва унинг «Барселона»дан кетишга уриниши ҳақидаги воқеани томоша қилдим. Барча футбол ишқибозлари сингари мен ҳам қизиқиб қолдим ва ҳайрон қолдим. Мессининг бу қарорни қабул қилишида сабаблари бор эди, аммо у ерда нима бўлганини билмайман. Барча клублар Мессини кўришни исташади, аммо бу молиявий омил ва футболчининг ўз хоҳишига боғлиқ. Аммо тажриба шуни кўрсатадики, агар сиз бирон бир жойда бўлишни хоҳламасангиз, ҳеч нарса сизнинг фикрингизни ўзгартирмайди”, - дея Фигунинг сўзларидан иқтибос келтиради Маrsа нашри.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида Месси “Барселона”ни шартномада текин кетишига имкон берадиган вариантдан фойдаланган ҳолда клубини ўзгартиришни исташи ҳақида факс орқали хабар берган эди. Каталонияликлар эса аргентиналик футболчини қўйиб юборишдан бош тортди, чунки бу вариант асоссиз деб ҳисобланди.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz