Қуйидаги мақолада 2021 йили амалдаги шартномаси якунланадиган футбол юлдузларини ўзига хос рамзий жамоага жойлаштирилган. Гап келаси ёзда ҳозирги жамоаларидан трансфер тўловисиз кетишлари эҳтимоли катта тан олинган ижрочилар ҳақида кетмоқда. Айтиш жоиз, улар қоидага мувофиқ, январдаёқ, яъни келишув муддати тугашига 6 ой қолган паллада бошқа клублар билан музокара бошлаш ҳуқуқига эгалар.
*** Лионель Месси ёздаёқ «Барселона» билан хайрлашишга яқин келганди.
*** Мемфис Депай фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга рози бўлиб, шартнома масаласида ҳам келишиб олганди, бироқ якунда «Лион»да қолди, барибир.
*** Серхио Агуэронинг ҳолати мавҳум. «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу борада дангалини айтишга улгурди: «У бу жамоада ўйнашга муносиблигини исботлаши керак».
*** Лука Модричнинг ўзи «Реал»да қолмоқчи, аммо воқеалар қандай ривожланишини айтиш мушкул.
*** Хуан Бернат ёзда фаолиятини айнан «ПСЖ»да давом эттиришни хоҳлашини яширмаганди, аммо сентябрь ойида жиддий жароҳатга йўлиқди.
*** Давид Алаба катта эҳтимолки, «Бавария»дан кетади. Ҳар ҳолда, Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салихамижич шу маънода гапирди. Қисқаси, томонларнинг ўзаро келишиб олишлари сўроқ остида.
*** Жером Боатенгнинг «Бавария»дан кетиши ҳақида гап-сўзлар чиққанига 1 йилдан ошган бўлсада, у ҳамон клубда. Лекин чегара кўринмоқда...
*** ESPN Серхио Рамос ва «Реал» вакиллари шартнома масаласида музокара бошлашгани ҳақида хабар берди. Энди бу ҳаракат қандай натижа беришини кутиш қолди.
*** Жанлуижи Доннарумма ва «Милан» ўртасидаги ҳолат ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Тўғри, Corriere della Sera нашри сентябрда музокара бошлангани хусусида ёзганди.
Захира: ДРАКСЛЕР, МХИТАРЯН, ОЗИЛ, МАТА, ДИЕГО КОСТА, ЧАЛХАНОГЛУ, МИЛИК, ТОВЕН.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20