Қайднома

Қидирув

Льорис: “Погба янги чақириқларга тайёр”

Льорис: “Погба янги чақириқларга тайёр”

  14.11.2020 20:45
  1
  188
Льорис: “Погба янги чақириқларга тайёр”

"Тоттенхем" ва Франсия терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис, УЕФА Миллатлар Лигасининг Португалия - Франсия терма жамоалари ўйини арафасида жамоадоши Пол Погба ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Погбада барқарорлик етишмаяпти, аммо у терма жамоада ўйнашдан хурсанд. Унинг янги синовларга тайёрлигини ва ғурур билан Франсия терма жамоаси либосида ўйнашини кўряпмиз. Пол жамоа етакчиларидан бири ҳисобланади. У терма жамоа билан узоқ йўлни босиб ўтди ва керак бўлганда қандай қилиб юқори даражага кўтарилишни билади. Ишончим комилки, у Португалия терма жамоаси билан ўйинда муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қилади», - дея, Льориснинг сўзларини келтиради Goal.cом.

Маълумот учун УЕФА Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган Португалия - Франсия учрашуви бугун, 14 ноябр куни Лиссабондаги (Португалия) "Да Луз" стадионида бўлиб ўтади.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Togri
15.11.2020 08:42

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz