Қайднома

Қидирув

Фабрегас: «VARдан нотўғри фойдаланиляпти»

Фабрегас: «VARдан нотўғри фойдаланиляпти»

  15.11.2020 10:45
  0
  146
Фабрегас: «VARдан нотўғри фойдаланиляпти»

«Монако» ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас футболда VAR тизимидан фойдаланиш хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«VARдан нотўғри фойдаланишяпти. Агар эпизодларни йирик планда, секинлаштирилган ҳолатда кўрилса, ҳаммаси мураккаблашади.

Қўл билан ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, тўпдан бир метр узоқликда турганингда, қўлингни қаерга йўқотасан? Умуман, ҳакамлар аниқлик киритишлари лозим бўлган кўп жиҳатлар бор.

Ҳакамлар ва VAR нима ҳақида гапиришаётганини эшитиш, ўша вазиятларда қандай қайғуришаётганини билгим келади. Шу тариқа уларнинг нимани кўраётгани, қоидабузарлик, пенальти ёки четлатиш бўйича қарорларни қандай чиқаришаётганини тушунишимизга ёрдам берарди.

VAR футболни бузяпти, демоқчимасман, чунки бу тизимдан ҳали узоқ муддат фойдаланилади. Агар ушбу технология тўғри ишлатилса, у ҳакамлар учун ажойиб воситага айланади. Ўз навбатида, яхшилаш керак бўлган нарсалар ҳам бисёр», – деди Фабрегас Daily Mail нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz