Қайднома

Қидирув

Кроос янги Суперлига тузилишини қўллаб-қувватлади

Кроос янги Суперлига тузилишини қўллаб-қувватлади

  15.11.2020 12:11
  0
  194
Кроос янги Суперлига тузилишини қўллаб-қувватлади

«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос Европа Суперлигаси тузилиши эҳтимоли хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Германиялик футболчи аввалроқ ФИФА ва УЕФАни танқид қилганди.

«Менимча, ушбу ғоянинг позитив жиҳатлари ҳам бор, шубҳасиз. Жуда кўплаб юқори даражали ўйинларни томоша қилиш имкониятига эга бўламиз, авваллари уларни фақат Чемпионлар Лигаси ярим финалларида кўрардик. Бундай учрашувлар барчамизга ёқади, ҳам муайян жамоалар мухлислари, ҳам нейтрал ишқибозлар ҳам муросасиз баҳслар кўпайишидан хурсанд бўлишади.

Ўз навбатида, кичикроқ клублар ҳақида ҳам қайғуришимиз керак. Рақобат жуда юқори. Суперлига – бу бир томон, холос, мени бошқа нарсалар – турнирлар кўпайгани ташвишга соляпти.

Икки-уч ҳафта мобайнида ўйин ўтказмасликка тўғри келяпти. Ишончим комилки, ФИФА ва УЕФА янги мусобақа ўйлаб топишади. Мен футболчилар саломатлигидан хавотирдаман. Уч кунда бир марта ўйин ўтказиш оқибатида футболчилар чарчашади, футбол биз хоҳлаган савияда бўлмайди.

Бу 20та иштирокчи қатнашадиган яна бир клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ўхшайди. Бунга ҳожат бор, деб ўйламайман. Шундоқ ҳам кўп куч сарфлаяпмиз. Футболчиларга воқеаларнинг бундай ривож олиши ёқмаслиги турган гап», – деди Кроос Marca нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz