Қайднома

Қидирув

Саутгейт: «Агар Кейн Рунига тегишли рекордни янгиласа, ажойиб бўларди»

Саутгейт: «Агар Кейн Рунига тегишли рекордни янгиласа, ажойиб бўларди»

  15.11.2020 14:13
  0
  216
Саутгейт: «Агар Кейн Рунига тегишли рекордни янгиласа, ажойиб бўларди»

Англия миллий термаси бош мураббийи Гарет Саутгейт жамоа форварди Гарри Кейн ҳақида фикр билдираркан, шогирди яна 22 та гол урса, бу борада Уэйн Рунини қувиб ўтиб, мамлакатнинг энг яхши тўпурари бўлиши мумкинлигига алоҳида тўхталди.

«Воқеалар ривожи хусусида гапирарканмиз, термадаги голлар рекорди – қизиқ масала. Кейн ўртача ҳисобда жуда кўплаб голлар урмоқда, қолаверса, ҳали ихтиёрида вақт ҳам етарли.

Агар у Рунига тегишли рекордни янгиласа, ажойиб бўлади. Умуман, биламан: Гарри индивидуал кўрсаткич сари интилсада, ҳар доим жамоа муваффақиятини биринчи ўринга қўяди. Унинг эътибори термамиз яқин йилларда ютуқларга эришишига қаратилгани, шубҳасиз», – деди Саутгейт Goal.com сайтига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz