Қайднома

Қидирув

Роналду дунёнинг "амалдаги" энг яхши тўпурари, аммо Франция термасига гол уролмаяпти...

Роналду дунёнинг "амалдаги" энг яхши тўпурари, аммо Франция термасига гол уролмаяпти...

  15.11.2020 19:19
  0
  244
Роналду дунёнинг

Андоррага урилган гол Роналду учун 746-гол бўлди ва голлар сони бўйича Ференц Пушкашга етиб олди. Шу кунгача Роналду - миллий терма жамоада 100 дан ортиқ гол урган биринчи европалик футболчи. 

Шу ўринда айтиш жоизки, Буффон Ронанлдуга : “Ажойиб CR7! Дўстим, ушбу ажойиб ютуқ билан табриклайман, 746 гол бу жуда катта рақамлар! Сен Пускашга етиб олдинг, энди Пелега етиб олишинг керак! ", деб ёзиб қолдирди...

Айтганча, Роналду Миллатлар Лигаси 5-тури доирасида кечган баҳсда Франция дарвозасини ишғол қилолмади (0:1).

«Ювентус» ҳужумчиси Франция терма жамоасига қарши фаолиятидаги 6-ўйинни ўтказди. Роналду бу ўйинларнинг бирортасида ҳам тўп кирита олмади. Бу Роналду фаолиятида (клуб ва терма жамоа миқёсида) бир жамоага қарши ўйинларда қайд этилган энг узун қуруқ серия бўлди. Роналду Португалия терма жамоаси сафида умумий 102 та гол урган ҳолда Али Дайининг афсонавий рекордини (109) янгилашга яқин турибди. Унинг жамоаси кейинги ўйинни 17 ноябрь куни Хорватияга қарши ўтказади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz