Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо Альберт Стейвенбергдан нега ғазабда?

Жозе Моуриньо Альберт Стейвенбергдан нега ғазабда?

  16.11.2020 03:55
  0
  312
Жозе Моуриньо Альберт Стейвенбергдан нега ғазабда?

Райан Гиггз ноябрь ойига белгиланган учрашувларда Уэльс термасини бошқармайди, у қаллиғига тазйиқ ўтказганликда айбланмоқда. «МЮ» афсонасининг вазифасини Роберт Пейдж бажариб туради, унга эса Альберт Стейвенберг ёрдамлашади.

Стейвенберг - Микель Артетанинг «Арсенал»даги ёрдамчиси, Уэльс миллий жамоасида эса Гиггзга кўмаклашади. Термада 2018 йилдан буён ишлайди. Айни пайт Стейвенберг Жозе Моуриньо ёмон кўраётган шахслардан бири. Уэльсликлар сафига «Тоттенхэм»дан 3 футболчи - Бен Дэвис, Жо Родон ҳамда Гарет Бэйл чақирилган. Асосий хавотир таркибга мослаштирилаётган Бэйл билан боғлиқ. «Термадаги мураббийларидан бирининг «Арсенал»да ишлаши менга ёқмаяпти. Миллий жамоанинг ўз мураббийи бўлиши шарт, улар бошқа клубларда фаолият юритмасликлари лозим. Бэйл ҳолатини анча яхшилаб олди, унинг 90 дақиқа тўп суришига ишонаман. Аммо гап бунда эмас - вазиятни назорат қилиш, футболчининг хавфсизлигини таъминлаш керак, унинг ўтмишдаги муаммоларини инобатга олиш даркор», - деди Моуриньо.

Уэльс термасини олдинда АҚШ жамоасига қарши ўртоқлик ўйини, шунингдек, Миллатлар Лигаси доирасида Бельгия ва Исландия билан учрашувлар кутиб турибди.

Эндиликда бу мураббий Гиггз ҳамроҳлигида фаолият юритмоқда, Райан уни Евро-2020 бошлангунча қўйиб юбормоқчи эмас, шундай экан, Стейвенберг икки вазифани умумлаштирган ҳолда, миллий термалар ўйинлари пайтида ҳам дам олмаяпти.

«Тоттенхэм» АПЛда иккинчи ўринга кўтарилиб олди, Европа Лигасида «плей-офф» сари кетмоқда. Иш юряпти, бироқ Жозе Моуриньо тез-тез норозилик билдираверяпти.

Шу кузнинг ўзидаги эътирозлар рўйхати:

*** Жамоада футболчилар кўплиги ёқмаяпти: «Ишимнинг ҳар бир жиҳатларини назоратга олишим жуда қийин бўляпти».

*** Алли хусусида жавоб бериш жонига тегди: «Деле ҳақидаги саволлардан чарчадим. 99 фоиз масъулият футболчиларнинг ўзига, фақат 1 фоизи мен ва штабимга боғлиқ».

*** «Плей-офф» раунди доирасидаги «Шкендия»га қарши баҳсда Македониядаги дарвозалар ёқмади. Улар чиндан ҳам паст экан.

*** Бунгача эса пенальти тепилаётган пайт рақиб футболчисининг ҳаракатига эътироз билдирганди: «Уларнинг ўйинчиси оёғи ёрдамида 11 метрли «нуқта»да чуқур кавлади».

*** «Челси» билан ўйинда Фрэнк Лэмпарднинг ҳаракатлари ёқмади: «Жин урсин, Фрэнк, жамоанг 0:3 ҳисобида ютқазаётганда, бу ерда турмайсан-ку».

*** Европа Лигаси регламенти ҳам португалиялик мутахассисга маъқул эмас: «Плей-офф»га чиққанда, рақибинг Чемпионлар Лигасидаги жамоа бўлади, бу адолатданмас».

*** «Антверпен» билан ўйинда шогирдлари шу қадар жаҳлини чиқаришдики, танаффусда нечта алмаштиришни амалга оширмоқчи эканлигини ошкор этди: «Ўзимга қолса, 11 футболчини алмаштирардим! Бешта имкониятдан фойдаланмаганим сабаби эса, узоқ давом этадиган 45 дақиқа бироз чўчитди».

*** Ўйинлар жадвали ҳам, албатта, унга ёқмади: «Ўз-ўзидан савол пайдо бўлади: бундай қарор чиқарадиган инсонлар аслида ким? Нима, улар Англия Лига кубогида ёшлар жамоамиз ўйнашини хоҳлашяптими? Чиндан ҳам шунақага ўхшайди».

Энди эса «Беназир» шогирдларига Стейвенберг устозлик қилаётганидан зада.

Стейвенберг ҳаҚида бир нечта факт:

*** Бу 50 ёшли голландиялик мутахассис, хочсимон тўқималардаги муаммолар сабаб футболчилик фаолиятини эрта якунлаган.

*** Унинг мураббийликдаги дастлабки тажрибаси Нидерландия термаси U-17 билан боғлиқ: ушбу жамоа устози сифатида Еврода икки марта олтин медалларни қўлга киритган. Мазкур термадаги шогирдлари орасида Депай, Вилено ҳамда Аке ҳам бўлишган.

*** Гиггз билан бирга «МЮ»да Луи ван Галга ёрдамчилик қилган. Мутахассиснинг айтишича, ван Гал машғулотлар ўтказиши, ўйиндан олдин кўрсатмалар бериши ва учрашувлардан кейин жамоа билан суҳбатлашишга имконият яратган.

*** Бир йил «Генк»ни бошқариб, жамоани Европа Лигаси чорак финалига олиб чиққан.

*** Аввалроқ «Фейеноорд» ва «Моленбек» ўсмирларига устозлик қилган, БААда ишлашга улгурган.

Д.ДАДАБОЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz