Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов 2021 йилдан фақат миллий термада ишлар экан...!!!

Вадим Абрамов 2021 йилдан фақат миллий термада ишлар экан...!!!

  16.11.2020 07:53
  0
  203
Вадим Абрамов 2021 йилдан фақат миллий термада ишлар экан...!!!

Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Sport-TV» телеканалида бўлиб ўтган онлайн мулоқот вақтида ҳам клуб, ҳам терма жамоа бошқарувида ишлаётган мураббийлар ҳақида фикр билдирди.

«Яхши савол. ЎФА бу масалани ижроқўмга киритди. Яъни, биз талаб қиламиз — мутахассис миллий терма жамоада ишлаяптими, ўша жойда ишласин, клубда ишламасин. Биз бу нарсага жиддий қаршимиз ва бу масала кўриб чиқилади. Ният қиламанки, кейинги йилдан бу ҳолат кузатилмайди», — дейди Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов бир вақтнинг ўзида «Бунёдкор» устози ҳисобланади.
***

Шунингдек, у ЎзПФЛ ташкилотдаги фаолияти ва раҳбарлик учун бўлиб ўтадиган бўлажак сайлов ҳақида гапирди.
- Олдиндаги режаларимиз ҳақида гапирмай қўя қоламиз, улар амалга оширганимиздан кейин кўринади. Пандемия шароитига қарамай барча мусобақаларни охиригача ўтказишга эришдик, регламентга ўзгариш киритдик, клубларнинг бадал пулларини камайтириш борасида ишларни бошладик, янада ривожланишда давом этамиз.
Яна бир гап, яқинда ПФЛ раҳбарлиги учун сайловлар ўтказилиши ҳақида хабарлар чиқди. Аслида бизнинг соҳада бу нарса йўқ, лекин биз бу ишни албатта амалга оширамиз. Сайловда ютқазиб, ПФЛда ишламасам ҳам майли, аммо унга қадар ишлашда давом этамиз. 2022 йилга қадар аниқ режаларимиз бор. Агар имконият берилса ва ишонч билдирилса, бизга тажрибали одам керак бўлмайди. Шу ўринда ёшларга ишонч билдирган ҳолда, адолатни қарор топширишда куч бўлиб турган ЎФА президентига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Насиб қилса, яқин бир ой ичида яхши ўзгаришлар бўлади. Нималар бўлиши ўзингиз билиб оласиз...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz