Хабарингиз бор, ўтган ҳафта сўнгида Ўзбекистон Кубогининг 2020 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Қуръага кўра, «Бунёдкор» Кубокнинг илк учрашувини сафарда «Қизилқум» қарши ўтказади. Бир ўйиндан иборат Кубок баҳсларининг қуръаси ҳақида жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўзбекистон Кубоги баҳслари бир ўйиндан иборат. Бу яхшими ёки ёмон? Ҳозир бунинг аҳамияти йўқ. Пандемия сабабли анча вақт йўқотдик. Натижада Ўзбекистон Кубогини ўтказиш йилнинг охирига қолди. Табиийки, қисқа вақт ичида мусобақани ўтказиш керак. Асосийси шу ва бу нормал ҳолат. Лекин биз учун Кубок ўйинлари икки ўйинга тўғри келяпти (кулиб). Биласиз, 3 декабрь куни Суперлиганинг сўнгги турини сафарда «Қизилқум»га қарши ўтказамиз, орадан уч кун ўтиб энди Кубок баҳсларида «Қизилқум» меҳмони бўламиз. Бу худди Кубокда иккита ўйин ўтказишдек гап. Албатта Кубок учрашувини ўз майдонимизда ўтказаганимиз маъқул эди. Зеро, бир жамоага қарши сафарда икки марта ўйнаш, икки бор меҳмонга боришнинг ноқулай томонлари ҳам бор. Шунинг учун сафардаги учрашув билан уйда ўйнашнинг фарқи бўлади. ПФЛ Ўзбекистон Кубоги қуръасининг формати бўйича ўз таклифини ўртага ташлаганида айни бугун қўлланилган форматни танлагандим. Яъни, ҳар босқич учун қуръа ташлаш.
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20