Қайднома

Қидирув

Трансферлар бўйича шубҳали схемалар

Трансферлар бўйича шубҳали схемалар

  16.11.2020 20:48
  0
  391
Трансферлар бўйича шубҳали схемалар

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги каналида ўзбек футболи ҳақида фикр билдирар экан, айрим ўйинчиларимизнинг хорижга трансфер қилиниши билан боғлиқ турли шубҳали ҳаракатлар амалга оширилганига эътибор қаратди.

- Россиянинг «Уфа» клуби директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагуловнинг сўзларига кўра, Шамиль Газизов аслида ўзига тегишли саналган Остон Ўруновни яна ўзи сотиб олибди. «Газизов анча уддабурон. Масалан, ўтган қишда Ўруновни сотиб олишга пулимиз йўқ эди, ўшанда ҳам коронавирус кенг тарқалаётган, ҳомийлар ажратаётган пулнинг катта қисми касалликка қарши курашга сарфланаётганди. Ўшанда Газизовга айтдим: «Остонни олишимизни жуда хоҳлаяпман, лекин пул йўқ. Кел, нима қилиш кераклигини ўйлаб кўрайлик, чунки Ўрунов бизда аниқ ўйнаб кетади». Газизовнинг ўзи пул топди ва Остонни харид қилди. Ягона жиҳат: биз Остонни янада қимматроққа сотишимиз мумкин эди, бироқ Газизов уни ўзи лозим топган жамоага сотди. Дастлабки харид билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, эътироз билдиришга ҳақли эмасдим. Агар ҳозир барча тафсилотларни ошкор этсам, Ўруновга даъвогарлик қилган клублар вакиллари хурсанд бўлмасликлари аниқ. Улар билан яхшигина савдолашиш мумкин эди, лекин Ўруновни Шамилнинг ўзи топди, Россияга олиб келди, пулини тўлади. Унга нима дея олардим?» - деди Мурзагулов sports.ru сайтига берган интервьюсида.

Ростислав айтган гаплар ФИФА Регламентига зид, чунки ташкилот футболчилар ҳуқуқи учинчи шахсга тегишли бўлишини тақиқлайди. Мазкур ҳолатда эса ўйинчининг ҳуқуқи шахсан клуб раҳбарига тегишли. Манфаатлар можароси борлиги шундоққина кўриниб турибди.

Дарвоқе, сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчиларнинг Россия клубларига амалга оширилаётган шов-шувли трансферлари қайсидир жиҳатдан шубҳали схемалар билан боғлиқлиги сиз учун тасодифдек туюлмаяптими? Шомуродовнинг ҳолатида футболчининг агенти негадир клуб манфаатларини ҳам ҳимоя қилди. Бу ҳамон қонунга зид эмас, бироқ ФИФАдагилар шу каби тажрибаларни тақиқлашни ўйлашмоқда. Жалолиддинов трансферида ҳам чалкашлик кузатилди. Мана энди, Ўруновнинг клуб алмаштиришида ҳам ҳалоллик четлаб ўтилганига гувоҳ бўляпмиз...

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz