Қайднома

Қидирув

Марио Балотелли – "Бақалоқ"

Марио Балотелли – "Бақалоқ"

  17.11.2020 03:30
  0
  316
Марио Балотелли –

15 ой аввал Марио Балотелли узоқ вақтдан кейин ўзидан ижобий таассурот қолдира бошлади. Топ-клублардан таклиф тушмади, «Марсел»даги шартномаси муддати якунланди, шу боис, уйга қайтди. Қадр­дон шаҳри жамоаси «Брешиа» сафига қўшилди. «Ниҳоят, ушбу клубда тўп суриш имкониятига эга бўлдим», - деди Балотелли Италия­га кўчиб ўтгач. Энди жорий мавсум унинг «Брешиа»даги фаолияти давомида рўй берган воқеаларга эътибор қаратсак.

*** Барча турнирларда 19 марта майдонга тушиб, умумий ҳисобда 1409 дақиқа ўйнади, 5та гол урди.

*** 2019 йилнинг сентябрида Еврода қатнашиш орзуси борлигини билдирди.

*** «Брешиа»га ўтганига бир ой тўлганда, жамоа учун биринчи тўпини киритди.

*** Октябрда Балотеллининг маоши тўрт марта оширилиши ойдинлашди - бунинг учун «Брешиа» «А» серияда қолишни уддаласа кифоя қиларди.

*** Ноябрда расизм билан боғлиқ можарога аралашиб қолди - «Верона» фанатларининг ирқий камситишига дучор бўлди. Кейинги ўйинларда ҳам Марионинг манзилига ҳақоратлар ёғилаверди.

*** Ноябрь ойи охирида Балотеллини илк марта «Брешиа» машғулотидан четлатишди. Сабаб - дангасалик қилган.

*** Январда автоҳалокатга учради. Марио йўловчи ўриндиғида бўлган ва жиддий шикастланмаган.

*** 2020 йил бошида номаълум қиз Балотеллини номусга тегишда айблади. Прокуратура текширувлардан сўнг футболчининг фойдасига қарор чиқарди.

*** Май ойида «Брешиа» президенти Массимо Челлино Балотеллининг қилиқлари сабаб уни ёш болага қиёслади.

*** Ўшандаёқ Марионинг «Брешиа»дан кетиши маълум бўлди. Челлино бунга қуйидагича изоҳ берди: «Балотелли - ғалати йигит. Хаёлан сафимизни тарк этиб улгурган ва унинг кетишини тўғри қабул қиламан. Бутун фаолиятини инобатга олсак, бу оддий ҳол. Уни бошқариш осонмас».

*** Мавсум янгиланганидан сўнг Балотеллининг «Брешиа» машғулотларидан четлатилиши тафсилотлари маълум бўлди - у ортиқча вазн тўплаган (карантин даврида 8 кг. орттиргач, оғирлиги 100 кг.га етди), Zoom орқали ташкил этилган машғулотларда қатнашмаган.

Балотелли 8 ойдан ортиқ вақт мобайнида майдонга тушмади. Сўнгги пайтларда эса унинг «Бешиктош», «Женоа» ёки МЛС клубларидан бирига ўтиши ҳақида гап-сўзлар урчиди. Айни пайт у «D» серия вакили - «Франчакорта» сафида шуғулланмоқда. Марио мавсум қайдномасига киритилмаган, шунчаки, формасини бир маромда ушлаб туришга интилмоқда. Футболчининг «Инстаграм»даги саҳифасига қўйган суратларидан сезиш қи-йинмас - «бақалоқлик»дан ҳамон қутулмаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz