Қайднома

Қидирув

Траоре «Вулверхэмптон»даги ҳолатидан норози

Траоре «Вулверхэмптон»даги ҳолатидан норози

  16.11.2020 20:47
  0
  230
Траоре «Вулверхэмптон»даги ҳолатидан норози

«Бўрилар»нинг испаниялик ҳужумчиси Адама Траоре яқин орада жамоани тарк этиши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг «Вулверхэмптон»даги келажаги сўроқ остида турибди. Ўтган мавсум АПЛда омадли иштирок этиб, 18 та гол урган форвард ҳозир кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Траоре Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида атиги 8 та учрашувда қатнашди, 3 тасида бошланғич таркибга киритилди. Ҳужумчига воқеаларнинг бундай ривожи ёқмаяпти ва у клубини алмаштириш ниятида.

Адама Траоре «Вулверхэмптон»га 2018 йили «Миддлсбро»дан ўтганди. Унинг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2023 йил июнигача мўлжалланган.

Аввалроқ «Барселона» ва «Реал» «Вулверхэмптон»нинг айнан шу вингерига астойдил қизиқишаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz