Қайднома

Қидирув

«Барса» президентлигига номзод: «Режаларимда Неймарга жой йўқ»

«Барса» президентлигига номзод: «Режаларимда Неймарга жой йўқ»

  16.11.2020 21:37
  0
  222
«Барса» президентлигига номзод: «Режаларимда Неймарга жой йўқ»

«Барселона» президенти лавозимини эгаллашга номзодлардан бири бўлган Виктор Фонт бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг «Камп Ноу»га қайтиши ҳақидаги хабарлар юзасидан фикр билдирди.

Испаниялик бизнесмен, бразилиялик ҳужумчининг қайтиши Хави бошчилик қиладиган лойиҳага жуда мос тушишини таъкидлаш билангина чекланди.

«Спорт нуқтаи назаридан Неймар Хави Эрнандес бош мураббийлик қиладиган жамоага муносиб бўларди. Аммо бразилиялик бу футболчи менинг режаларимга кирмайди. Бу фикрни билдираётганда фақат иқтисодий жиҳатлар билан чекланмоқчи эмасман. Неймар клуб устидан судга шикоят қилди, кетишга қатъий қарор қилган пайт бир неча кунга сафимизни бесабаб тарк этди», – деди Фонт.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клубининг янги президентини танлаш мақсадида ўтказиладиган сайловлар келгуси йилнинг 24 январига белгиланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz