Қайднома

Қидирув

Луис Суарес: «Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ярим ҳимоячиси фаолиятини якунлади»

Луис Суарес: «Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ярим ҳимоячиси фаолиятини якунлади»

  16.11.2020 23:04
  0
  190
Луис Суарес: «Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ярим ҳимоячиси фаолиятини якунлади»

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Луис Суарес «Барселона»даги собиқ жамоадоши Хавьер Маскерано ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари 36 ёшли аргентиналик футболчи бутсаларини михга илишга қарор қилганини билдирди.

«Кеча сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ҳимоячиси пенсияга чиқди. У билан битта кийиниш хонасидан фойдаланганимдан фахрланаман. Хавьер, сени нафақат профессионал бўлганинг учун, балки буюк инсон эканлигинг сабабли ҳам ҳурмат қиламан. Бизга футбол тақдим этган ажойиб лаҳзаларни ҳамиша ёдда сақлаб қолгин», - деб ёзди Суарес «Твиттер»даги саҳифасида.

Маскерано Каталония клуби таркибида беш карра Испания чемпионлиги ҳамда мамлакат кубогини қўлга киритган, шунингдек, Чемпионлар Лигаси бош совринига икки марта сазовор бўлган, шунча маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини нишонлаган. Аргентина термасида Хавьер икки карра Олимпиада чемпионига айланган, бундан ташқари, миллий жамоадаги ўйинлар сони (147) бўйича рекордчи саналади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz