Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Америка. 3-тур: 82 йиллик антирекорд такрори

ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Америка. 3-тур: 82 йиллик антирекорд такрори

  17.11.2020 08:08
  0
  350
ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Америка. 3-тур:  82 йиллик антирекорд такрори

Колумбия - Уругвай ўйинида мезбонлар 82 йил олдин қайд этилган антирекордни такрорлашди. Барранкилья шаҳрида жойлашган «Метрополитано Роберто Мелендес» стадионида бўлиб ўтган ўйинда уругвайликлар ишонч­ли ғалабани расмийлаштиришди - 3:0. AlexisChip маълумотига кўра, Колумбия термаси 82 йилдан буён ўз майдонида бирор расмий ўйинни бундан йирикроқ ҳисобда бой берган эмасди. Тўғри, ўртоқлик ўйинларида бунақаси 2 марта кузатилган - колумбияликлар 1970 йили Англия термасига 0:4 ва яна 10 йилдан кейин польшаликларга 1:4 ҳисобида ютқазишган.

*** Аргентина миллий жамоаси ўз майдонида ЖЧ саралаши доирасида Парагвай термасига қарши кечган охирги 8та ўйиндан 6тасида дуранг натижа билан чекланди. Умуман, Аргентина термаси учун ўз майдонидаги саралаш ўйинларида айнан Парагвай дружинаси энг ноқулай рақиблардан бири ҳисобланади. Таққослаш учун келтирсак, аргентиналиклар ўз майдонларида Перу термасига қарши кечган охирги 8та ўйиндан 3тасида муроса кўчасида тўхташган.

*** 33 ёшли Артуро Видаль Чили терма жамоасининг ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги ўйинлари ҳисобидан 14-15-голларини нишонлади. Бу борада «Интер» вакилидан фақат клубдоши Алексис Санчес (16та гол), Иван Саморано (17та гол) ва Марсело Салас (18та гол) олдинда.

12 ноябрь

БОЛИВИЯ - ЭКВАДОР - 2:3 (1:0)

Ла-Пас. «Эрнандо Силес» стадиони.

Бош ҳакам: Вилтон Сампайо (Бразилия).

Голлар: Арсе (37), Морено (60) - Кайседо (46), Мена (55),

Груэсо (88-пен.).

13 ноябрь

АРГЕНТИНА -ПАРАГВАЙ - 1:1 (1:1)

Буэнос-Айрес. «Альберто Армандо» стадиони.

Бош ҳакам: Рафаэл Клаус (Бразилия).

Голлар: Гонсалес (41) -

Ромеро (21-пен.).

Аргентина: Армани, Мартинес, Монтиель, Отаменди, де Пауль (Аларио, 83), Паредес, Окампос (ди Мария, 60), Паласиос (Ло Чельсо, 29), Гонсалес, Мартинес (Домингес, 83), Месси.

Парагвай: Сильва, Рохас, Бальбуэна, Гомес, Алонсо, Кардосо Лусена, Вильясанти (Морель, 74), Хименес (Рохас, 86), Альмирон (Альдерете, 90), Ромеро (Санабрия, 86),

Лескано (Перес, 74).

КОЛУМБИЯ -  УРУГВАЙ - 0:3 (0:1)

Барранкилья. «Метрополитано Роберто Мелендес» стадиони.

Бош ҳакам: Фернандо Рапаллини (Аргентина).

Голлар: Кавани (5), Суарес (54-пен.), Нуньес (73).

Колумбия: Оспина, Мина, Мохика, Мурильо, Барриос (Диас, 32), Куадрадо, Лерма, Урибе (Кардона, 65), Хамес Родригес, Муриэль (Морелос, 60), Сапата.

Уругвай: Кампанья, Хименес, Винья, Касерес, Годин, Торрейра, де ла Крус (Нуньес, 46), Нандес, Бентанкур (Невес, 90), Суарес (Родригес, 70), Кавани (Арамбарри, 78).

Четлатиш: Мина (90, К.).

14 ноябрь

ЧИЛИ - ПЕРУ - 2:0 (2:0)

Сантьяго. «Насьональ» стадиони.

Бош ҳакам: Эстебан Остохич (Уругвай).

Голлар: Видаль (20, 35).

Чили: Браво, Исла (Кастро, 84), Босежур, Марипан, Диас, Пинарес (Эчеверрия, 70), Пульгар (Баэса, 71), Видаль, Орельяна (Андия, 76), Мора (Санчес, 84), Менесес.

БРАЗИЛИЯ -ВЕНЕСУЭЛА - 1:0 (0:0)

Сан-Паулу. «Морумби»

стадиони.

Бош ҳакам: Хуан Габриэль Бенитес (Парагвай).

Гол: Фирмино (67).

Бразилия: Эдерсон, Данило, Маркиньос, Тьяго Сильва, Лоди (Теллес, 90), Эвертон Рибейро, Дуглас Луис (Лукас Пакета, 46), Аллан, Габриэль Жезус (Эвертон, 76), Фирмино, Ришарлисон (Педро, 76).

1  Бразилия 3   3   0   0   10-2  9

2  Аргентина   3   2   1   0 4-2 7

3  Уругвай    3   2   0   1   7-5    6

4  Эквадор   3   2   0   1   7-5    6

5  Парагвай 3   1   2   0   4-3    5

6  Чили          3   1   1   1   5-4    4

7  Колумбия     3   1   1   1 5-5 4

8  Перу          3   0   1   2   4-8    1

9  Венесуэла   3   0   0   3 0-5 0

10   Боливия      3          0          0          3          3-10      0

ТЎПУРАРлар:

Суарес (Уругвай) - 4та

Фирмино (Бразилия) - 3та...

4-ТУР. 18 ноябрь (чоршанба)

02:00    Эквадор - Колумбия

02:00    Венесуэла - Чили

04:00    Парагвай - Боливия

04:00    Уругвай - Бразилия

05:30    Перу – Аргентина


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz