Қайднома

Қидирув

Роберт Левандовски 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Роберт Левандовски 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

  17.11.2020 08:32
  0
  185
Роберт Левандовски 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

"Бавария" нинг 32 ёшли полшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Жаҳон футбол саммити ва Испаниянинг АS нашри томонидан 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фойдаланувчилар ва махсус ҳакамлар ҳайъати овоз бериш жараёни натижаларига кўра форвард жамоадоши Йозуа Киммих ва "Барселона"нинг  аргентиналик ҳужумчиси Лионел Мессини четлаб ўтди.

Левандовски ушбу мавсумда "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 11 ўйин ўтказиб, 13 гол ва 5 голли узатмани амалга оширди. 2019/2020 йилги мавсумда у 47 та учрашувда 55 та гол уришга ва 10 та голли пас оширишга муваффақ бўлди. Унинг "Бавария" билан шартномаси 2023 йил 30 июнга қадар мўлжалланган ва футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски 2014 йилда "Боруссия Дортмунд" дан "Бавария" га эркин агент сифатида ўтган эди.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz