Қайднома

Қидирув

Превью. “Навбаҳор” - “Сурхон”

Превью. “Навбаҳор” - “Сурхон”

  17.11.2020 20:15
  0
  186
Превью. “Навбаҳор” - “Сурхон”

Coca Cola Суперлигасининг 23-тури доирасидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида  Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилади.   

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро

27 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 18 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган),  5тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 4та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 74-21, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 58 очко, “Сурхон” эса 19 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 27та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.

“Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клублари бунгача Наманганда 13 марта куч синашишган (ўтган йилги баҳс маълум сабабларга кўра, Фарғонада ўтказилган ва ушбу ўйин ҳам “Навбаҳор” номинал мезбон бўлганлиги боис, инобатга олинди).

1992 йили термизликлар Наманганга ташриф буюришмагани боис, “Навбаҳор”га 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган бўлса, қолган 12та баҳснинг барчасида “лочинлар” ғалаба қозонишган (Фарғонадаги ўйинда ҳам).

Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, термизликлар Наманганда ҳали очко олишолмаган.

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган ўзаро учрашувларда “Сурхон” дарвозасини 49 марта ишғол этган бўлса, термизликлар Наманганда “лочинлар” дарвозасига  бор-йўғи 4та тўп киритишган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу клубларнинг 1-даврада марказлашган ҳолда, Тошкентда бўлиб ўтган баҳсида дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилган, “Сурхон”нинг голига Шерзод Каримов муаллифлик қилган, шунингдек, термизликлар ҳимоячиси Асрор Ғофуров кутилмаганда ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйганди.

Малумот учун, “Навбаҳор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув 20 ноябрь куни “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00 да старт олади.

 Барча учрашувлар қайдномаси:

28.03.1992          Сурхон – Навбаҳор  - 1:1

29.10.1992          Навбаҳор – Сурхон  -  +:-

13.04.1994          АСК – Навбаҳор  -       2:3

13.11.1994          Навбаҳор - АСК -        2:1

11.06.1995          Навбаҳор - АСК -        4:0

19.08.1995          АСК - Навбаҳор -        2:5

26.06.1996          Навбаҳор - АСК -        4:1

29.08.1996          АСК - Навбаҳор -        1:4

13.04.1997          Навбаҳор – Сурхон -   9:0

04.10.1997          Сурхон – Навбаҳор -   1:0

18.04.1998          Навбаҳор – Сурхон -   5:0

08.10.1998          Сурхон – Навбаҳор -   3:1

06.06.1999          Навбаҳор – Сурхон -   1:0

14.08.1999          Сурхон – Навбаҳор -   1:0

19.04.2000          Сурхон – Навбаҳор -   3:3

30.09.2000          Навбаҳор – Сурхон -   5:0

23.06.2001          Сурхон - Навбаҳор      0:3

31.07.2001          Навбаҳор - Сурхон      7:1

28.04.2002          Сурхон – Навбаҳор -   1:0

19.10.2002          Навбаҳор – Сурхон -   1:0

14.05.2003          Сурхон – Навбаҳор -   1:0

13.09.2003          Навбаҳор – Сурхон -   2:1

15.03.2004          Навбаҳор – Сурхон -   6:0

05.11.2004          Сурхон – Навбаҳор -   0:4

21.04.2019          “Навбаҳор” – “Сурхон” – 3:0

19.10.2019          “Сурхон” – “Навбаҳор” – 0:0.

19.08.2020          “Сурхон” – “Навбаҳор” – 1:1.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz