Қайднома

Қидирув

22 йиллик танаффусдан кейин...

22 йиллик танаффусдан кейин...

  18.11.2020 07:07
  0
  290
22 йиллик танаффусдан кейин...

Шотландия терма жамоаси «плей-офф» ўйинида серблардан устун келиб, Евро-2020 финал босқичи иштирокчилари қаторига қўшилди. Шотландлар йирик турнирда охирги марта бундан нақ 22 йил олдин қатнашгандилар. Яъни ЖЧ-98 улар учун охирги катта футбол форуми бўлиб турганди. Европа чемпионатини эса, 1996 йилдан буён орзу қилишарди. Айтиш жоиз, Шотландия термаси ўша Евро-96да чакки ўйнамаган, бироқ аламли тарзда гуруҳдан чиқолмаган. Аниқроқ айтсак, Англия, Нидерландия ва Швейцария термалари билан 1та квартетда ўйнаган Шотландия бош жамоаси 4 очко олган, фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича 3-бўлганди (нидерландиялик 2-ўрин орқали «плей-офф»га чиқишган). Шотландия термасининг Евро-96даги ўйинлари: Нидерландия - 0:0, Англия - 0:2, Швейцария - 1:0.

Диққат қилинг, замонавий Шотландия миллий жамоаси сафида ўша турнирни эслай оладиган футболчилар жуда кам. Ҳар ҳолда, ҳозирги қаҳрамонлардан айримлари ўша вақт ҳали туғилмагандилар ҳам. Мана, сербларга қарши кечган ҳал қилувчи баҳс қайдномасига киритилган йигитлар 1996 йили неча ёшда бўлишганига ўзингиз эътибор қаратинг:

Бошланғич таркиб

Дэвид Маршалл - 11 ёш

Эндрю Робертсон - 2 ёш

Стивен О~Доннелл - 4 ёш

Деклан Галлахер - 5 ёш

Скотт Мактомини - туғилмаганди

Киран Тирни - туғилмаганди

Жон Макгинн - 1 ёш

Райан Жек - 4 ёш

Каллум Макгрегор - 3 ёш

Линдон Дайкс - 1 ёшга тўлмаганди

Райан Кристи - 1 ёш

Захирадан тушганлар

Оливер Макберни - энди туғилганди

Кенни Маклин - 4 ёш

Каллум Патерсон - 1 ёш

Ли Гриффитс - 5 ёш

Захирада қолганлар

Жон Маклафлин - 8 ёш

Крэйг Гордон - 13 ёш

Лиэм Купер - 4 ёш

Лиэм Палмер - 4 ёш

Скотт Маккенна - туғилмаганди

Эндрю Консидайн - 9 ёш

Оливер Берк - туғилмаганди

Стюарт Армстронг - 4 ёш

Хуллас, 23 нафар футболчидан атиги 6 нафаригина Евро-96 вақти 5 ёшдан ўтганди. Яна 4 нафари ҳали туғилмаганди, жумладан, АПЛнинг таниқли вакиллари Скотт Мактомини ва Киран Тирни. Бош мураббий Стив Кларк эса 32 ёшда бўлиб, ўша вақт «Челси»да ўйнарди ва кейинчалик «кўклар» билан Англия кубоги, Лига кубоги ва Европа Кубок эгалари кубогида зафар қучган. Лекин Евро-96 ўйинларини катта эҳтимолки, телевизор орқали томоша қилган. Зеро, Шотландия термаси сафида атиги 6 марта майдонга тушган Кларкнинг охирги ўйини 1994 йилга тўғри келганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz