Қайднома

Қидирув

Суперлига 23 - тур. "Сўғдиёна" - "Насаф" превью

Суперлига 23 - тур. "Сўғдиёна" - "Насаф" превью

  18.11.2020 16:40
  0
  275
Суперлига 23 - тур.

20-ноябр куни Cоcа Cоlа Суперлигаси 23 тур баҳсларидан ўрин эгаллаган  “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтади. Эътиборингизга ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан сўзловчи статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 41 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 31 тасида“Насаф”,  7 ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалабага эришган. 3 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.

Тўплар нисбати 85:32 қаршиликлар фойдасига.

Бу икки жамоанинг ўзаро учрашувларида қайд этилган энг сермахсул натижалар қуйидагича: “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:0, “Сўғдиёна” – “Насаф” 3:2.

Ушбу жамоалар шу пайтгача Жиззахда 19 бор куч синашишган. 14 учрашувда “аждарлар” ғалаба қозонишган. 5 учрашувда эса мезбонларнинг қўли баланд келган. Дарвозаларга жами 49 та тўп киритилган. Тўплар нисбатидаги фарқ 14:35.

Еътиборингизга Жиззахда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

29.11.2019    Сўғдиёна    –    Насаф    1:1

01.08.2018    Сўғдиёна    –    Насаф    0:1

26.09.2017    Сўғдиёна    –    Насаф    0:3

19.11.2016    Сўғдиёна    –    Насаф    0:3

21.10.2015    Сўғдиёна    –    Насаф    1:2


Манба: So'g'diyona Matbuot xizmati


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz