Қайднома

Қидирув

"Реал" ҳужумчиси фаолиятини "Милан”да давом эттириши мумкин

"Реал" ҳужумчиси фаолиятини "Милан”да давом эттириши мумкин

  18.11.2020 21:10
  0
  229

7 карра Европа чемпионлари испан клубининг 27 ёшли тарбияланувчиси Мариано Диасни Златан Ибрагимовичга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Айтишларича, Мадрид клуби сардори Серхио Рамос Марианонинг “Милан”га ўтишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Гап шундаки, "Реал" ҳимоячиси "Милан" нинг техник директори Паоло Малдинига футболчига эътибор қаратиш учун маслаҳат берган ва ҳеч бўлмаганда уни ижара асосида ўйнатиб кўришга чақирган.

Эътибор беринг, Марианонинг нархи ҳозирданоқ 12 миллион еврога баҳоланмоқда ва уни “Милан”дан ташқари "Лион" ҳам ўз сафида кўришни мақсад қилган. Клуб Мемфис Депайга ўринбосар қидириш асносида Диаснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.


Манба: La Gazzetta del Calcio


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz