Қайднома

Қидирув

Италия терма жамоаси Манчини билан шартномани узайтирмоқчи

Италия терма жамоаси Манчини билан шартномани узайтирмоқчи

  18.11.2020 22:35
  0
  186
Италия терма жамоаси Манчини билан шартномани узайтирмоқчи

Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Италия футбол федерацияси билан амалдаги шартномани узайтириши мумкин, деб хабар бермоқда Фоотбалл Италиа. Бундан ташқари мутахассисга Европанинг этакчи клублари қизиқиш билдирмоқда.

Манчинининг Италия терма жамоаси билан тузган амалдаги шартномаси ЖЧ-2022дан сўнг ўз ниҳоясига этади. FIGS  президенти Габриеле Гравина эса "Зенит" нинг собиқ устози билан янги шартнома шартларини муҳокама қилмоқчи эканлигини айтди.

«Манчини билан тузилган шартнома якунланишига икки йил қолди. Тўғри бу оз вақт эмас, аммо биз ишлаётган лойиҳа узоқ муддатли. Шундай қилиб, Роберто билан мен вақт топамиз ва вазиятни муҳокама қиламиз ”, деди Габриеле Гравина.

Шунингдек, Манчини билан боғлиқ вазиятни Париж Сен-Жермен ва "Манчестер Юнайтед" клублари кузатмоқда. Эхтимол яқин келажакда биз “Кекса Синъора” бош мураббийини мана шу икки клубнинг бирида кўриб қолармиз.


Манба: Championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz