Қайднома

Қидирув

Хавотирга асос йўқми, жаноб мураббий? Саудияликлар ҳам ютқазишди...

Хавотирга асос йўқми, жаноб мураббий? Саудияликлар ҳам ютқазишди...

  19.11.2020 07:27
  0
  261
Хавотирга асос йўқми, жаноб мураббий? Саудияликлар ҳам ютқазишди...

17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси БАА йиғини доирасидаги навбатдаги назорат-синов баҳсини Ироқ термасига қарши ўтказиб, яна мағлубиятга учради. Сурияликлар билан кечган ўйиндан фарқли равишда, бу сафар вакилларимиз гол уришнинг уддасидан чиқишди, бироқ ўз навбатида, дарвозаларидан иккита гол ҳам олиб чиқишди.

Ўйиннинг дастлабки қисми жамоаларнинг қарама-қарши ҳужумлари остида ўтди. Аввалига чап қанотдан Иброҳимҳалил Йўлдошев узатган тўпни Бобур Абдухолиқов дарвоза томон йўллади, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. Ироқликларнинг кейинги дақиқаларда уюштирган ҳужумига эса Ислом Қобилов тўсқинлик қилди. 17-дақиқада рақиб дарвозаси томон белгиланган жарима зарбасини ижро этиш Азиз Ғаниев чекига тушди, бироқ маҳоратли ярим ҳимоячисининг уринишидан сўнг тўп ноаниқ йўналиш олди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб, ўйин темпи бироз пасайди, жамоалар асосан эҳтиёткорликка урғу беришди. 38-дақиқада шу куни анча фаол ҳаракат қилган Ҳожимат Эркинов пенальти ишлади: уни жарима майдончаси ичига ёриб кирган пайт Ироқ термаси дарвозабони қўполлик ишлатиб тўхтатганди. Пенальтидан Достон Ҳамдамов унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Орадан ҳеч қанча муддат ўтмай, Ҳамдамовда «дубль» қайд этиш имкони туғилганди, аммо унинг зарбаси йўлига рақиб пос­бони тўғаноқ бўлди. Дастлабки 45 дақиқалик шу тариқа вакилларимиз ғалабаси билан якунланди.

Танаффусдан сўнг ироқликлар дарҳол олдинга интилиб, хавфли ҳужумлар яратишди. Шундай уринишлардан бири 64-дақиқада самарали чиқди. Моҳанад Али ўнг томондан жарима майдончаси ичига ёриб кириб, дарвоза томон зарба йўллади. Термамиз кипери Абдувоҳид Неъматов эса тўпни қайтаришда хатога йўл қўйиб, ҳисоб тенглашишига сабабчи бўлди - 1:1.

Шундан сўнг футболчиларимизда ҳам қулай имкониятлар вужудга келди, бироқ улардан фойдаланишга келганда аниқлик ва омад етишмаслиги панд берди. Рақиб эса ўз имкониятини голга айлантирди. Аниқроғи, 83-дақиқада Рустам Ашурматов ўз жарима майдончаси ичида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам ўйинда иккинчи марта «нуқта»га ишора қилди. Али Аднан эса пенальтини кўкка совурмай, амалда ғалаба жамоа­си томонида бўлишини таъминлади. Зеро, кейинги дақиқаларда вакилларимиз мағлубиятдан қутулиш имконини тополмадилар.

Ўзбекистон термаси кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ютқазди. Яна «Ахир бу шунчаки назорат ўйини-ку!» деб ўзимизни овутайликми? Расмий учрашувларда бундай ҳолат такрорланмасмикан? Умуман, хавотирга ўрин йўқмикан? Ушбу саволларга жавобни фақат миллий жамоамиз устози Вадим Абрамов бериши мумкин.
Айтганча, гуруҳдаги асосий рақибимиз С.Арабистони термаси ҳам худди шундай ҳисобда Ямайкага мағлуб  бўлди.

17 ноябрь (сешанба)

ИРОҚ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:1 (0:1)

Голлар: Моҳанад Али (64), Али Аднан (85-пен.) - Достон Ҳамдамов (39-пен.).

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 6.Азиз Ғаниев, 5.Рустам Ашурматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 9.Аброр Исмоилов (14.Акмал Мозговой, 68), 18.Лутфулла Тўраев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 74), 13.Санжар Қодирқулов (8.Ойбек Бозоров, 84), 17.Достон Ҳамдамов (9.Жалолиддин Машарипов, 68), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азиз Турғунбоев, 74), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (7.Шаҳзод Убайдуллаев, 84).

Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 4.Саад Нотиқ, 23.Маитҳам Жаббор, 5.Атия, 17.Алаа Мҳави (3.Муҳаммад Мустафо, 46), 14.Амжад Аттван, 6.Али Аднан (21.Муҳаммад Раед, 90}2), 11.Ҳумам Тариқ (7.Мазин Файйад, 46), 13.Башар Ресан, 8.Иброҳим Байеш (22.Муҳаммад Мазхир, 89), 10.Моҳанад Али.

Огоҳлантириш: Ислом Қобилов (77, Ў.).
***

Ўртоқлик ўйинлари

16 ноябрь (душанба)

АҚШ - ПАНАМА - 6:2 (3:1)

Голлар: Рейна (18), Жоаккини (22, 26), Себастьян Сото (83, 90}1), Льетгет (87) - Хосе Фахардо (8, 79).

Фойдаланилмаган пенальти: Жоаккини (65, А.).

БАА - БАҲРАЙН - 1:3 (1:0)

Голлар: Кайо (33) - Мархун (75-пен.),

Ал-Ромайхи (82, 86).

ИОРДАНИЯ - СУРИЯ - 1:0 (1:0)

Гол: Баха Файсал (13).

Иордания: Абдуллоҳ ал-Фукхури, Салим ал-Ажалин, Тариқ Хаттаб, Язран ал-Араб, Эҳсон Ҳаддад, Нур ал-Равабдех, Ҳалил Баниатиях, Маҳмуд Марди (Али Олван, 46), Одай ал-Сафи (Яссин ал-Баҳит, 78), Муса ал-Таамари, Баха Файсал.

Четлатиш: Баха Файсал (41, И.).

БАСКОНИЯ - КОСТА-РИКА - 2:1 (1:0)

Голлар: Муниаин (11), Нуньес (90}1) - Мойя (70).

17 ноябрь (сешанба)

БАНГЛАДЕШ - НЕПАЛ - 0:0

Ж.КОРЕЯ - ҚАТАР - 2:1 (2:1)

Голлар: Хван Хи Чан (1), Хван Ий Чо (36) -

Алмоаз Али (9).

Ж.Корея: Юн Сон Гу (Ли Чан Кин, 46), Ён Чон Кю, Квон Кюн Вон, Ким Тэ Хван (Ли Чу Ён, 64), Вон Ту Жэ, Чон У Ён, Ли Жэ Сон (Сон Чун Хо, 64), Нам Тае Хи (Ом Вон Сан, 76), Хван Ий Чо (Чу Се Чон, 88), Сон Хюн Мин, Хван Хи Чан (Ли Кан Ин, 76).

Қатар: Мешал Баршам, Ро-Ро, Абдулкарим Ҳасан, Буалем Хухи, Абдулазиз Хатем (Абдулла ал-Ахрак, 87), Карим Будиаф, Ториқ Салмон, Муҳаммад ал-Баяти, Ҳасан ал-Ҳайдос, Алмоаз Али (Исмоил Муҳаммад, 87), Аҳмад Алаэлддин (Акром Афиф, 64).

С.АРАБИСТОНИ - ЯМАЙКА - 1:2 (1:1)

Голлар: Абдулла ал-Ҳамдан (29) - Даниэль Жонсон (34), Жевон Ист (64).

С.Арабистони: Муҳаммад ал-Ями, Абдуллоҳ Маду, Муҳаммад ал-Бурайк, Али ал-Булайҳи (Султон ал-Ганам, 73), Саид ал-Ями, Абдулла Тармин (Мухтор Али, 46), Ҳасан ал-Тамбакти (Турки ал-Аммар, 46), Ҳаттан Бахебри, Муҳаммад Каноо, Абдулелаҳ ал-Малки, Абдулла ал-Ҳамдан.

Ямайка: Двайн Миллер (Амал Найт, 46), Ониел Фишер, Майкл Хектор, Грегори Леи, Дамион Лав, Равел Моррисон, Даниэль Жонсон, Бобби Рид (Тирек Маги, 68), Жевон Ист, Леон Бэйли, Норман Кэмбелл (Кемар Лоуренс, 62).

ЯПОНИЯ - МЕКСИКА - 0:2 (0:0)

Голлар: Рауль Хименес (63), Ирвинг Лосано (68).

Япония: Даниэль Шмидт, Хироки Сакаи, Мая Йошида, Такехиро Томиясу, Жуня Ито, Юта Накаяма, Ватару Эндо, Генки Харагучи (Такефуса Кубо, 72), Гаку Шибасаки (Кенто Хашимото 57), Даичи Камада, Мусаши Сузуки (Такуми

Минамино, 57).

Мексика: Гильерме Очоа, Хорзе Санчес, Рональд Араухо, Эктор Морено, Мигель Галлардо (Луис Родригес, 46), Педро Ромо, Мартин Чарли, Пинеда Орбелин (Карлос Антуна, 64), Ирвинг Лосано, Родольфо Пизарро, Рауль Хименес (Хенри Мартин, 64).

Давоми бор. Мазкур мақолани давомини "ИнтерФУТБОЛ" газетасининг 19 нобрь кунги пайшанба сонида ўқишингиз мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz