Қайднома

Қидирув

Яхшибоевга Қозоғистондан таклиф, Ғаниевда эса ишонч катта

Яхшибоевга Қозоғистондан таклиф, Ғаниевда эса ишонч катта

  19.11.2020 08:00
  0
  352
Яхшибоевга Қозоғистондан таклиф, Ғаниевда эса ишонч катта

Қозоғистоннинг етакчи клубларидан бири «Астана» Солигорскнинг «Шахтёр» жамоасида тўп сураётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоевни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда беларуслик журналист Владислав Татур хабар тарқатди: «Жасур Яхшибоевнинг келаси мавсум Беларусь чемпионатида қолиши аниқ эмас. Унга «Астана» томонидан жиддий қизиқиш бор». Маълумот учун айтиш керак, Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи ҳамон «Пахтакор»га тегишли ва у «Шахтёр»да ижара келишуви асосида тўп сурмоқда. «Астана»га келсак, Қазоғистон Премьер-лигасида қаторасига 6 марта чемпионликка эришган жамоа жорий мавсум олтин медаль учун курашда «Қайрат»га бас келолмади.

БААнинг «Шабаб ал-Аҳли» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев Ироқ термасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан daryo.uz сайти мухбирларига қисқача интервью бериб, БАА чемпионатидаги умумий ҳолати ҳақида маълумот бериш баробарида миллий жамоа билан фақат ғалаба қозонишни ўйлаётганини алоҳида таъкидлади: «Бошида «Шабаб ал-Аҳли» ва клуб мураббийларига мослашиш учун маълум вақт керак бўлди. Кўникиш жараёнидан кейингина ўйиним анча яхшиланди, албатта, ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қилдим. Шу тариқа аста-секин мураббийлар ишончини қозониб, асосий таркибдан жой олдим. Шукрки, ҳозирда асосий таркибга муқим ўрнашиб олдим. Мана, чемпионат ҳам бошланди, буёғига фақат ўйинлар-ўйинлар. Жарима зарбалари? Ўйиндан аввал жарима зарбаси тепиш устида алоҳида шуғулланамиз. Яъни танланган 2-3 нафар футболчи жарима зарбаларини тепиб кўради. Зарбам кўпроқ ўхшагани учун мураббий мени асосий ижрочи сифатида танлади. Шундан буён «стандарт»ларни асосан мен бажаряпман.

Бўлажак рақибга келсак, Ироқ термаси анча кучли. Ироқликлар ўйинларини кўриб, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик. Улар учун ҳам қийин оғир кечади. Муҳими, тайёргарлик жойида. Насиб этса, чиройли футбол кўрсатиб, мухлисларни қувонтирамиз».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz