Қайднома

Қидирув

Алексей Миранчук: “Мени ишдан бошқа нарса чалғитолмайди”

Алексей Миранчук: “Мени ишдан бошқа нарса чалғитолмайди”

  19.11.2020 08:58
  0
  309
Алексей Миранчук: “Мени ишдан бошқа нарса чалғитолмайди”

«Терма жамоага қайтиш жуда ёқимли, сентябрь ва октябрь ойларида жароҳатим туфайли ёрдам беролмаганимда, барчани жуда соғиндим, - дейди Миранчук. - Мен соғинмаган ягона нарса - Москва об-ҳавоси. Энди совуқ, Бергамодан кейин мослашишим керак».

- Бир кун олдин акангиз билан тушган таъсирли суратингизни кўрдик. Уни анчадан бери кўрмаётганмидингиз?

- Ҳа, шу учрашувни орзиқиб кутгандим. Умуман, биз доимо алоқадамиз, янгиликлар алмашамиз. Aммо унинг яқинлигини ҳис қилган пайтимда, дарҳол хотиржам бўлиб қоламан.

- Бир йилдан буён миллий термада эмассиз. Жамоа ўзгарганми?

- Таркибга ёшлар қўшилди, аммо барибир ҳаммасини яхши танийман. Фақат битта машғулотда иштирок этганим учунми, иш жараёнини таҳлил қилиш қийин. Энди ҳис-туйғулар устунлик қилмоқда. Терма жамоадаги кайфият эса ўзгармаган. Ҳар бир учрашувда яхши ўйин кўрсатиш ва натижаларга эришишга интил­япман.

- «Aталанта»да сизни камдан-кам майдонга чиқаришади. Aммо тўпга деярли ҳар қандай тегинишингиз голга олиб келяпти. Биринчидан, захира ўйинчиси сифатида майдонга тушиб, Чемпионлар Лигасида «Мидтьюлланд» дарвозасини ишғол қилдингиз. «A» сериядаги дебютингизда ҳам «Интер»га захирадан майдонга тушиб гол урдингиз. Италияга мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

- Аллақачон ўзимни қулай ҳис қиляпман, деб айта оламан. Назаримда, мослашиш ниҳоясига етгандек туюлади. Барча йигитлар билан яхши мулоқот қиламан, мураббий талабларини тушунаман, ҳаммаси жойида. Бергамо - бу кичик шаҳарча. Фақат иш билан шуғулланаман. Бошқа ҳеч нарса мени чалғитолмайди.

- Биринчи кунлар ва ҳафталардаги энг қийин нарса нима бўлди?

- Aгар кундалик ҳаёт ҳақида гапирадиган бўлсак, анча омадли эдим. Етиб келишим билан дарҳол квартира борасида қулай вариантни топдим. Кунига икки марталаб машина мени базадан олиб кетиш учун келади ва уйимга олиб бориб қўяди. Кейинчалик йўлни ўзим ўрганиб олдим. Ҳақиқатан ҳам қийин бўлган ягона нарса - бу италияликларнинг секин юриши. Сабр қилиш керак эди, чунки Москвада ҳамма нарса бошқача. Назаримда, Бергамода ёши катталар кўпроқ. Балки улар ҳамма юмушларини бажариб ургуришгандир. Баъзида юрагим сиқилиб кетади, масалан, светофорда узоқ вақт турган пайтда. Бошқа йўлдан кетай десам, адашиб қолишим хеч гапмас... Машғулотлардаги биринчи диққатимни тортган нарса шиддат эди. У бизнинг чемпионатдагига қараганда анча юқори. Россиядагилар фаолиятимни кузатишда давом этаётгани ёқимли. Ишқибозларнинг умидларини оқлаш истаги тинимсиз меҳнат қилишга ундайди.

- Голлар ёрдам беряптими?

- Aлбатта. Футбол - бу ҳар ҳолда статистика. Ҳозирча камроқ ўйнаётган бўлишим мумкин, лекин дарҳол гол уришни бошлаганимдан хурсандман. Бу ишончни оширади.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz