Қайднома

Қидирув

«Қора рўйхат»да кимлар бор?

«Қора рўйхат»да кимлар бор?

  19.11.2020 10:54
  0
  265
«Қора рўйхат»да кимлар бор?

Diario Sport нашри хабарига қараганда, «Барселона» қишки трансферлар даврида сотиладиган  футболчилар рўйхатини тузди. Унда 6 нафар ўйинчи бор - Рики Пуч, Карлес Аленья, Самуэль Юмтити, Хуниор Фирпо, Матеус Фернандес ва Мартин Брэйтуэйт. 

Қўшимча қилинишича, ҳозир Фирпога «Интер» ва «Наполи» жиддий қизиқмоқда. «Барселона» бу футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Франциялик Юмтити эса ижара келишуви асосида кетса керак. Чунончи, «Барса» бош мураббийи Рональд Куман унга ўз режаларида жой йўқлигини билдиришга улгурди. Ўз навбатида, Самуэлни чорлаётган клублар ҳам йўқ эмас - «Рома» ва «Лион». «Қора рўйхат»га тушганлар орасида Брэйтуэйт жамоа билан хайрлашишни истамаётган бўлсада, футболчининг агентлари турли вариантлар устида иш олиб боришмоқда. Эслатма, Каталония клуби Мартин трансферига 18 миллион евро сарфлаганди, бироқ уни арзонроқ баҳода сотишга мажбур. Чунки жамоа таркибда Мемфис Депайга жой бўшатиши керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz