Қайднома

Қидирув

Энди Мбаппега эътибор, Ди Мария ва Икарди эса...

Энди Мбаппега эътибор, Ди Мария ва Икарди эса...

  19.11.2020 13:33
  0
  276
Энди Мбаппега  эътибор, Ди Мария ва Икарди эса...

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега даъвогар клублар қаторига «Ливерпуль» ҳам қўшилди. The Times нашри хабарига қараганда, Юрген Клопп жамоаси истиқболли ҳужумчини харид қилиш учун ҳаттоки, ўзининг ҳужум триоси вакилларидан бирини трансферга қўйиши ҳам мумкин.
Оддий айтганда, ливерпулликлар Роберто Фирмино, Муҳаммад Салоҳ ва Садио Манедан бирини сотиш ҳисобига бўлсада, Килианни ўз томонига оғдириш ниятида. Эслатиш керак, «ПСЖ» ва Мбаппе ўртасидаги айни шартнома 2022 йилгача мўлжалланган. Тахминларга қараганда, франциялик футболчини сотиб олишни истаган жамоанинг камида 100 миллион евро сарфлашига тўғри келади.

Жамоа ярим ҳимоячиси Aнхель ди Мария эса  2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномаси муддатини узайтиришни истамаяпти. Tuttosport нашрида ёзилишича, «Интер» ва «Ювентус» клублари айни пайт аргентиналик футболчи атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда. Тўғри, ди Мария кейинги йили ўз юртига қайтишни режалаштираётган бўлсада, Италия клублари уни «А» серияда ҳам ўйнаб кўришга кўндирмоқчи. Маълумот учун, 32 ёшли ярим ҳимоя­чи бундан олдин Испания ва Анг­лия чемпионатларида тўп сурган.

Айтганча парижликлар ҳужумчиси Мауро Икарди олдида Италияга қайтиш варианти бор. Calciomercato нашрида ёзилишича, аргентиналик футболчи «Ювентус» эътиборида турибди. Таъкидланишича, Турин клуби Пауло Дибала билан ўртадаги шартнома муддатини узайтириш масаласида келишолмаса, унинг ўрнига айнан Икардини сотиб олмоқчи. Зеро, Пауло «кекса синьора» таклифига ҳозирча ижобий жавоб бергани йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz