Қайднома

Қидирув

Суперлига 23-тур. “Андижон”дан муҳим ғалаба

Суперлига 23-тур. “Андижон”дан муҳим ғалаба

  19.11.2020 16:56
  0
  320
Суперлига 23-тур. “Андижон”дан муҳим ғалаба

Coca Cola Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" учрашуви ўз якунига етди.

Учрашувда мезбонлар тезкор гол орқали ҳисобни очишди, бироқ ушбу голдан икки дақиқа ўтар ўтмас меҳмонлар ҳисобдаги мувозанатни тиклашди. Шундан кейин ҳар икки  жамоа эхтиёткорона ўйин ташкил қилишга уринишди ва дарвозалар олдидида айтарли хавфли вазиятлар содир этилмади. Бунга майдоннинг қордан яхши тозаланмагани ҳам халал берди. Мана шундай оғир майдонда ўтган курашнинг иккинчи бўлими охирлаб бораётган бир паллада мезбонлар футболчиси Қаҳрамон Баҳодиров қаҳрамонлик кўрсатиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Якуний ҳисоб 2:1

Coca Cola Суперлига. 23-тур
АНДИЖОН – МАШЪАЛ - 2:1 
19 ноябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони.
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Санжар Назаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Хушнудбек Авилов 2, - 1:0 (Муҳаммадали Юлдашев). Сирожиддин Қўзиев 4, - 1:1. Қаҳрамон Баҳодиров 88, - 2:1.

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Хушнуд Авилов, 6.Бахтиёр Қосимов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 17.Абдулло Олимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммадали Юлдашев (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 62), 33.Дониёр Абдуманнопов, 80.Шаҳбоз Жумабоев (11.Сирож Мелиев, 62).
"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов (19.Сардор Абдураимов, 90+1), 7.Ифеани Ифеани, 8.Ибе Мишель Окоро (99.Жаҳонгир Абдусаломов, 76), 10.Шерзод Темиров, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов (77.Иброҳим Нўъмонов, 62), 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев (11.Мўминжон Мелиев, 90+1).

Огоҳлантиришлар: Ибе Мишель Окоро 72, Фарҳод Мираҳматов 72, Муҳаммадали Алиқулов 83, Абдулло Олимов 86.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz