Ҳозиргина Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган “Локомотив” – АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Қизиқарли руҳда ўтган мазкур учрашувда ҳисоб дастлаб меҳмонлар томонидан очилди. Аниқроғи, 45-дақиқада олмалиқликлар легионери Элгужа Григалашвили томонидан киритилган гол эвазига меҳмонлар танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим аввалидан ҳисобни тенглаштиришга интилган “темирйўлчилар” эса, АГМК дарвозаси олдида кетма-кет ҳавфли вазиятлар ярата бошлашди. Натижада 78-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида “Локомотив” футболчиси Диёр Туроповни йиқитишди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини эса Марат Бикмаев бехато амалга оширди. Голдан руҳланган Микляев шогирдлари олдинга боришдан тўхташмади ва ҳакам томонидан қўшиб берилган уч дақиқанинг сўнггиси ўтиб бораётган бир паллада Бикмаев яна катта саҳнага чиқди ва Погребняк томонидан оширилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Якуний ҳисоб 2:1
Coca Cola Суперлига. 23-тур
“ЛОКОМОТИВ” – АГМК - 2:1
19 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Элгужа Григалашвили 45, - 0:1, Марат Бикмаев 78 пенальти, - 1:1. Марат Бикмаев 90+3, - 2:1.
"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Славко Дамьянович (52.Жалолиддин Жумабоев, 65), 7.Кахи Махарадзе (77.Диёржон Туропов, 46), 8.Вадим Афонин (19.Авазбек Ўлмасалиев, 65), 9.Кирилл Погребняк, 14.Азизбек Амонов (10.Марат Бикмаев, 65), 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 25.Жавоҳир Алижонов, 26.Дилшоджон Комилов (80.Фарруҳжон Иброҳимов, 82), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев,
АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 70), 7.Элгужа Григалашвили (31.Сайдулло Раҳматов, 70), 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов (10.Шаҳзод Нурматов, 79), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 79), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арсланмират Аманов (94.Ҳусниддин Ғофуров, 70).
Огоҳлантириш: Муроджон Тошматов 88,
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20