Қайднома

Қидирув

Жасур Ҳамроев: «Нима ҳам дердим, бу – футбол»

Жасур Ҳамроев: «Нима ҳам дердим, бу – футбол»

  19.11.2020 19:55
  0
  301
Жасур Ҳамроев: «Нима ҳам дердим, бу – футбол»

Про лига 18-тури доирасидаги «Турон» - «Динамо» (3:0) учрашувидан кейин самарқандликлар катта мураббийи Жасур Ҳамроев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Бу ўйин рақибимиз учун ҳам, биз учун ҳам плей-оффга йўлланма берадиган Про-лигадаги 2-ўрин учун кураш эди. Ўйинни ёмон бошламадик, икки томон ҳам тенгкураш кўрсатаётган эди. Аммо бўлим охирида ҳимоядаги хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Натижада рақиб устунликни ўз қўлига олди.

Иккинчи бўлимда вазиятлар яратган бўлсак-да, гол киритиш учун йигитларимизда маҳорат етишмади. Вазиятдан фойдаланилганда эҳтимол ўйин бошқача кечарди.

- «Динамо» аввалги икки турда пешқадам «Нефтчи»ни мағлуб этди, «Шўртан» билан яхши ўйнаб дуранг қайд этди. Бугунги ўйин ва натижа эса аввалги икки баҳсдан катта фарқ қилгани сабаби нимада?
- Мавсум якунида жамоада чарчоқ ва жароҳатлар ўз таъсирини ўтказди. Шу боис ўйинимизда пасайиш кузатилган бўлиши мумкин. Чунки ҳар 3-4 кунда ўйнаяпмиз, қолаверса мавсум якуни сабабли аксарият футболчилар бардош бера олишмайди.

- «Динамо» амалда Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Кейинги икки ўйинда жамоани қандай руҳлантирмоқчисиз?
- Мавсум бошидан охиригача мақсадимиз Суперлигага чиқиш эди. Аммо жароҳатлар панд берди, деб ўйлайман. Нима ҳам дердим, бу – футбол. Кейинги икки ўйинда ҳам майдонга тушиб курашамиз. Бу йил чиқмасак, кейинги йил Суперлигага чиқиш учун курашамиз.


Манба: DINAMO PFC


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz