Қайднома

Қидирув

«Локомотив» шифокори фикрларига ЎзПФЛ муносабати

«Локомотив» шифокори фикрларига ЎзПФЛ муносабати

  20.11.2020 14:37
  0
  179
«Локомотив» шифокори фикрларига ЎзПФЛ муносабати

Миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмда канал юритишни бошлади. Спорт медицинасига бефарқ бўлмаган инсонлар мазкур канални кузатиб боришлари мумкин. 

Каналдаги сўнгги постда кеча бўлиб ўтган “Локомотив” — АГМК учрашуви ҳақида тўхталинган. Қорли шароитда “Локомотив” футболчилари учун кийимларга мос гамашлар тайёрлаб қўйилгани, аммо учрашув инспектори ҳамда комиссари бунга рухсат бермагани ёзилган. 

Биринчидан, клуб маъмури гамашлар қора эканини маълум қилган. Кийим қизил рангда, гамаш қора рангда бўлса, бу ҳолат “Ўйин қоидалари”га тўғри келмайди. “Ўйин қоидалари (2020-21)”да шундай ёзилган: “шортлар ичидан кийиладиган кийимлар шу шорт ва унинг пастки қисми билан бир хил рангда бўлиши керак”. 

Тушунтириш. Агар ҳам “Локомотив”, ҳам АГМК футболчилари бир хилда қора рангли гамашлардан фойдаланса, бу футболчиларнинг яккакурашларида ҳамда оёқ ҳаракатларида ҳакамларнинг ўйинни кузатиб боришларига таъсир ўтказади. Футбол мухлислари яхши биладики, айнан шу сабаб билан ҳар икки жамоа гетралари ҳам бир-биридан фарқ қилиши шарт. 

Иккинчидан, ЎзПФЛ комиссари мазкур масала бўйича клуб вакили ҳамда инспекторни юзлаштирган. Шундан келиб чиқилса, “Локомотив” шифокорининг комиссар бўйича муносабати тўғри эмас. Шифокор бу эътиборсизлик учун комиссардан узр ҳам сўради. 

“Ўйин қоидалари 2020-21” мавсум аввалида тасдиқланган. Профессионал клуб сифатида “Локомотив” бунга тайёр туриши ва совуқ кунлар учун ўз футболчиларига формалар билан бир хил рангдаги гамашларни тайёрлаб қўйиши лозим эди. Боиси, мусобақанинг декабрь ойида ҳам давом этиши августдаёқ маълум эди. 

ЎзПФЛ шифокорлар тавсияларини диққат билан ўрганиб чиқишга ва футболчилар саломатлиги масаласидан келиб чиқиб, бу борадаги таклифларни киритишга тайёр. Яъни, ҳар қандай масалани қайта кўриб чиқиш мумкин. Бироқ футбол қоидаларига ҳам бирдек амал қилиши шарт. Айниқса, ўша қоидалар йил аввалида тасдиқлаб қўйилган бўлса. 

Биз Аброр Пирриевнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз ҳамда аввал масалани тушуниб, шундан кейингина уни эълон қилиш тўғри йўл деб биламиз. Зеро бу ҳолат бирор ташкилот обрўсига путур етказиши мумкин. ЎзПФЛ эшиклари барча шифокорлар ва клублар вакиллари учун очиқ, улар ўз таклифларини исталган вақтда билдириш имкониятига эгалар.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz