Қайднома

Қидирув

Суперлига 23-тур. “Бунёдкор” Бекободда ғалаба қозонди

Суперлига 23-тур. “Бунёдкор” Бекободда ғалаба қозонди

  20.11.2020 17:04
  0
  254
Суперлига 23-тур. “Бунёдкор” Бекободда ғалаба қозонди

Ҳозиргина Суперлига 23-тур доирасидан ўрин эгалалаган  “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ниҳоясига етди. Қизиқарли курашларга бой тарзда ўтган учрашувда мухлислар бешта гол гувоҳи га айланишди. Учрашувда ҳисобни дастлаб меҳмонлар футболчиси Хуршид Ғиёсов очди. 22-дақиқада эса “қалдирғоч”ларнинг яна бир иқтидорли вакили Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Иккинчи бўлимда эса Мираҳмадов яна ўзини кўрсатди ва дублъ муаллифига айланди. Айнан мана шу голдан сўнг мезбонлар ҳам уйғонишди ва “Бунёдкор” жарима майдони атрофида нисбатан фаолроқ харакат қила бошлашди. Бунинг натижасида 86 дақиқада “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев орадаги фарқни биттага қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётган бир паллада бекободликларнинг яна бир ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев гол киритиб ҳисобдаги фарқни минимал кўринишга келтирди. 2:3. бироқ қолганига “Металлург”да вақт ҳам куч ҳам етишмади.

Coca Cola Суперлигаси, 23-тур
“МЕТАЛЛУРГ” – “БУНЁДКОР2 - 2:3 
20 ноябрь 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Хуршид Ғиёсов 5, - 0:1 Миржаҳон Мираҳмадов 22, - 0:2. Миржаҳон Мираҳмадов 65, - 0:3. Шаҳзод Убайдуллаев 86, - 1:3, Зоҳид Абдуллаев 90+2, - 2:3.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (36.Тўлқин Эргашев, 46), 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 11.Муродбек Бобожонов (21.Камолиддин Тожиев, 46), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 30.Андрей Шипилов (4.Одилбек Абдумажидов, 90+1), 43.Даврон Анваров (15.Зоҳид Абдуллаев, 75), 77.Муҳаммад Исаев (20.Худойшукур Сатторов, 54), 88.Евгений Чумак.

"Бунёдкор":
1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 5.ИброҳимҲалил Йўлдошев (37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 78), 10.Хуршид Ғиёсов (6.Анвар Ғофуров, 71), 13.Лутфулла Тўраев (4. Давронжон Эргашев, 71), 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов (49.Фаррух Икромов, 78), 29. Улуғбек Абдуллаев, 30.Абдулла Абдуллаев, 90.Шаҳбоз Эркинов (34.Суҳроб Иззатов, 57).

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Исаев, Мурод Бобожонов, Нурилло Тўхтасинов.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz