Қайднома

Қидирув

Суперлига 23-тур “Насаф” мағлубиятга учради ва “Пахтакор” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди

Суперлига 23-тур “Насаф” мағлубиятга учради ва “Пахтакор” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди

  20.11.2020 18:00
  0
  269
Суперлига 23-тур “Насаф” мағлубиятга учради ва “Пахтакор” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди

Coca Cola Суперлигасининг 23-тур учрашувлари доирасидан ўрин эгаллаган “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви ниҳоясига етди. Унда жиззахликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Насаф”нинг ушбу мағлубияти эса турнир пешқадами “Пахтакор”га қўл келди ва “шер”лар муддатидан аввал Суперлига чемпионлигини қўлга киритишди.  Мазкур муваффаққият пойтахтликларнинг миллий чемпионатимиздаги 13 – чемпионлиги бўлиб тарихда қоладиган бўлди. Гарчи олдинда учта тур ўйинлари борлигига қарамай, турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган “Насаф” жамоаси энди “Пахтакор”ни умуман қувиб ета олмайди. Агарда бугун “Пахтакор” “Қўқон-1912” жамоасини мағлубиятга учрата олса “Насаф” ва тошкентликлар тўплаган очколар орасидаги фарқ 13 тага етади.

Coca Cola Суперлигаси, 23-тур
СЎҒДИЁНАНАСАФ 3:1

Голлар: Норхонов 7, Абдуҳолиқов 25, Қаҳрамонов 60, Насимов 90+4.
20 ноябрь 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони.
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид 

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 5.Аюбхон Номанов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санат Шихов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 22.Шоҳбоз Жўрабеков, 93.Марко Колакович.

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (18. Жавоҳир Эсонқулов 84), 7. Дилшод Раҳматуллаев, 10. Бобир Абдиҳолиқов (19. Ҳусаин Норчаев 64) , 14. Шароф Муҳитдинов, 15. Жўрабек Маннонов (6.Муродбек Хўжамбердиев 64), 20. Ислом Кенжабоев (50. Шоҳмалик Комилов 79), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (22. Акмал Мозговой 79), 92. Умар Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Муҳиддинов 79, Колакович 90.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz