Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Фикримча, ғалаба осонлик билан қўлга киритилди»

Вадим Абрамов: «Фикримча, ғалаба осонлик билан қўлга киритилди»

  20.11.2020 21:00
  0
  237
Вадим Абрамов: «Фикримча, ғалаба осонлик билан қўлга киритилди»

Coca Cola Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Металлург» - «Бунёдкор» (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, бугунги беллашув биз учун кутилмаганда осон ўтди. Тезкор гол урдик, ўйинни назорат қилдик. Кейин захирадаги футболчиларни туширдик, қандайдир хотиржамлик сабабли оддий вазиятларда иккита гол ўтказиб юбордик. Ғалабага яқин эдик ва амалда шундай бўлди. Фикримча, ғалаба осонлик билан қўлга киритилди. Бундай учрашувлар бўлиб туради. Навбатдаги баҳсларда ҳам майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Кўрамиз, турнир жадвалидаги ҳолат қандай кўриниш олади. Асосийси, бугун ғалаба қозондик, қолгани қандай давом этишини кузатамиз.


Манба: FC Bunyodkor


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz