Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: "Таянч ярим ҳимоячилари шунчаки «ухлашди»"

Андрей Шипилов: "Таянч ярим ҳимоячилари шунчаки «ухлашди»"

  20.11.2020 21:25
  0
  209
Андрей Шипилов:

Coca Cola Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Металлург» - «Бунёдкор» (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Бунёдкор» ҳақли ғалабани қўлга киритди. Рақиб бутун ўйинни назорат қилди. Ҳисоб 0:3 га етгандан кейин улар бемалол ўйнашди, совуққонлик билан ҳаракат қилишди, захирадаги футболчиларга имконият беришди. Биз эса, негадир қўрқдик. Кимдан, нега қўрқдик, билмадим. Ваҳоланки, рақиб сафида ҳам иккита оёғи ва иккита қўли бор футболчилар тўп сурди. Негадир 0:3 дан кейин уйғондик ва қандайдир иккита голни урдик. Таянч ярим ҳимоячилари шунчаки «ухлашди», дарвозабонимиз тушунарсиз хатоларга йўл қўйди. Ҳайронман, айтишга сўз йўқ. «Металлург»даги  уч йиллик фаолиятимдаги энг ёмон ўйин десам бўлади.


Манба: FC BUNYODKOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz