Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Мезбонлар стандартлардан ҳамда қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди»

Рўзиқул Бердиев: «Мезбонлар стандартлардан ҳамда қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди»

  20.11.2020 22:15
  0
  208
Рўзиқул Бердиев: «Мезбонлар стандартлардан ҳамда қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди»

Суперлига 23-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Насаф» (3:1) учрашувидан сўнг “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Рақиб ҳақли ғалабага эришди деб ўйлайман. Мезбонлар ўз ўйинларини кўрсатишди. Стандарт вазиятлар ҳамда қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва бизни ҳақли равишда мағлубиятга учратишди. Албатта биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаганлигимизнинг бир нечта сабаблари бор. Бу баҳонадек туюлиши мумкин, лекин биз ғалабага мос ўйин кўрсатмадик".

- Кўпчилик футбол атрофидагилар ўзбек футболини куз-баҳор тизимига ўтиши кераклиги ҳақида фикр билдиришмоқда. Мана охирги йилларда ноябрь ойи совуқ келмоқда бу ҳам футболчиларга халал бермайдими? Ҳақиқатдан ҳам куз-баҳор тизимига ўтиш фурсати етмадимикин?

- Биз бу ҳақида қачонлардир таклиф киритгандик. Ушбу мавсумда шу тизимга ўтсак бўларди. Бу яхши ечим бўларди деб ўйлайман. Чунки бу мавсумда кўп танаффус ва узилишлар бўлди. Биламизки, кўп давлатлар куз-баҳор тизимида ўйнашади. Бу жуда маъқул келади. Бу тизимга ўтсак футболчилар ҳам ёзнинг жазирама иссиғида футбол ўйнашмас эди. Шахсан мен бу таклифни маъқуллайман.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz