Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалабаларимиз бардавом бўлади деган ниятдаман”

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалабаларимиз бардавом бўлади деган ниятдаман”

  20.11.2020 23:00
  0
  257
Нўъмон Ҳасанов: “Ғалабаларимиз бардавом бўлади деган ниятдаман”

Бугун Суперлиганинг 23-тури доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Сурхон" жамоалари баҳсидан сўнг мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Аввало бугунги ғалаба билан барчани, ушбу ютуғимизда муносиб ҳиссалари бўлган вилоят ҳокими, клуб раҳбарияти, клубимиз ҳомийлари, шунингдек, мухлислар ҳамда яхши ўйин намойиш этган футболчиларни табриклайман. Бугунги ғалаба йигитларга қўшимча руҳ бағишлайди, деган умиддаман. Чунки қаторасига 3та учрашувдан буён зафар қучяпмиз. Ҳали олдинда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги ўйинлари бор ва  ғалабаларимиз бардавом бўлади, деган ниятдаман. Бугунги ўйин борасида гапирадиган бўлсам, учрашув жуда ёқди. Тўғри,  кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Бироқ,  футболчилар берилган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда, тўпни бир-бирларига аниқ оширган ҳолда, роҳатланиб, тўп суришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамизда кўплаб имкониятлар юзага келди. Ҳаттоки, пенальтини ҳам уролмадик. Лекин, бу бир тарафдан яхши ҳам бўлди. Боиси, футболчилар 2-бўлимда майдонга худди ҳисоб 0:0 бўлганидек, чиқишди ҳамда якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.


Манба: pfc.navbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz