Қайднома

Қидирув

Ана, холос! “Мен - ғолибман!”

Ана, холос! “Мен - ғолибман!”

  21.11.2020 08:08
  0
  342
Ана, холос! “Мен - ғолибман!”

Москванинг «Спартак» клуби «Твиттер»даги расмий саҳифаси орқали АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг твитига ўзига хос тарзда жавоб қайтарди. Аввалроқ Трамп яқинда ўтказилган сайловларда ўзининг ғолиб чиққанини айтиб, ижтимоий тармоқда «Мен сайловда ғолиб бўлдим!» деб ёзганди.

«Биз 2017 йили «Энфилд»да «Ливерпул»ни мағлубиятга учратдик» - «спартакчилар» «Твиттер»да худди шундай изоҳ қолдиришди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йили «Спартак» Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда кечган баҳсда «Ливерпул»га 0:7 ҳисобида имкониятни бой берганди.

АҚШ Республикачилар партияси вакили ҳисобланган Трамп жорий йил ўтказилган мамлакат президентлиги учун сайловларда Демократик партия вакили, 77 ёшли Жо Байденга ютқазди. Трамп 214та овоз тўплади, Байденнинг бу борадаги кўрсаткичи эса 290тага тенг бўлди. Шундан сўнг амалдаги президент сайлов натижалари бўйича судга мурожаат этишини билдирди.

Умуман, Трампга ҳазиломуз жавоб қайтарганлар рўйхатида бошқалар ҳам бор:

«Биз Жаҳон кубоги-2019»да ғолиб чиқдик», - дейилади Россия регби федерацияси хабарида.

«Мен жаҳон чемпиони бўлдим», - деб ёзди Англия термасининг собиқ футболчиси Гари Линекер.

«Мен Нью-Йорк марафони ғолибига айландим!» - машҳур телебошловчи Ана Наварро-Карденас шундай изоҳ ёзиб, унга «Фотошоп»да ишланган суратни қўшимча қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz